UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  7 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  20 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Локомотив"га 4та гол уриб ярим финалга чиқди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Локомотив"га 4та гол уриб ярим финалга чиқди

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув натижасини шу саҳифада кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Стадион прожекторларидан бири тўлиқ ишламаяпти. Шу боис ўйин бошлангани йўқ. Ниҳоят ўйин бошланди. 3-дақиқада Раҳматуллаевнинг зарбасидан кейин тўпни Нестеров эгаллаб олди. 

5-дақиқада Исмоил Гонсалвешнинг узоқ бурчакка берган зарбаси озгина ноаниқ чиқди. 12-дақиқада Икром Алибоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

21-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Шерзод Аъзамов боши билан зарба берди, Нестеров тўпни қайтарди, қайтган тўпни Егор Кримец боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0. 

34-дақиқада Анзур Исмоиловнинг боши билан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.

41-дақиқада Чераннинг жарима тўпидан йўллаган зарбасини Нестеров қайтарди.

42-дақиқада Садриддин Абдуллаев Черанга боши билан зарба бергани учун қизил карточка олиб майдонни тарк этди.  

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.


Биринчи бўлим статистикаси
Бурчак зарбалари: 2 - 1
Сариқ карточкалар: 1 - 2
Қизил карточкалар: 0 - 1
Зарбалар: 6 - 4
Ноаниқ зарбалар: 3 - 0
Тўпни ушлаб туриш: 50 - 50


Иккинчи тайм бошланди. 53-дақиқада Гонсалвешнинг ҳаводан узатган тўпини Тиаго Безерра дарвозага йўллади - 2:0. 

56-дақиқада Икром Алибоевнинг жарима тўпини амалга оширди, ноаниқ.

82-дақиқада Тиаго Безерра бирга бир вазиятда тўпни Нестеровнинг устидан ташлаб қўйди - 3:0. 

89-дақиқада Игорь Сергеев ўнг қанотдан Яхшибоев узатган тўпни дарвозага йўллади - 4:0. 

Ўйинда "Пахтакор" ғалаба қозонди ва ярим финалга чиқди.


1/4 финал. 18 сентябрь
20:00 - “Пахтакор” – “Локомотив” 4:0
Ҳакамлар:  
Аҳрол Рисқуллаев,  Андрей Цапенко,  Санжар Шоюсупов,  Вадим Агишев.
Назоратчи
:  Артём Арутюнов.
Комиссар:  Бахтиёр Намозов.

Голлар: Егор Кримец 21, - 1:0. Тиаго Безерра 53, - 2:0. Тиаго Безерра 82, - 3:0. Игорь Сергеев 89, - 4:0.

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Азимжон Аҳмедов (Владимир Козак, 70), Дилшод Раҳматуллаев (Жаҳонгир Аҳмадов, 66), Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 82), Исмоил Гонсалвеш (Игорь Сергеев, 78), Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Драган Черан (Жамшид Искандеров, 85), Тиаго Безерра
Захира: Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Баҳром Абдураҳимов, Камолиддин Тожиев,

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе (Диёр Туропов, 84), Садриддин Абдуллаев, Икром Алибоев, Темурхўжа Абдухолиқов (Сардор Рашидов, 58), Сардор Мирзаев (Ҳусниддин Ғофуров, 72), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов (Азизбек Омонов, 90), Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Игорь Йелич
Захира: Маъмур Икромов, Николай Погребняк, Идрис Бикмайкин, Алишер Шоғуломов, Фаррух Иброҳимов

Огоҳлантиришлар: Элдорбек Суюнов 42, Ислом Тўхтахўжаев 48, Фаррух Сайфиев 60, Владимир Козак 74.

Четлатиш: Садриддин Абдуллаев 42.


Рейтинг: -51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика