UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  34 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  0 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  29 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  9 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  71 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  6 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0

Ўзбекистон кубоги. "Қўқон-1912" - биринчи ярим финалчи Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Қўқон-1912" - биринчи ярим финалчи

Ўзбекистон кубогининг 1/4 финали доирасидаги "Қўқон-1912" – "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув натижасини шу саҳифада кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйиннинг 2-дақиқасида Элгужа Григалашвили тезкор қарши ҳужумда жарима майдонига кириб бориб зарба берди, Юсупов кучсиз зарбани ушлаб олди. 3-дақиқада Жасур Ҳакимов жарима майдони ичидан зарба берди, хавфли лекин ноаниқ.

17-дақиқада Суҳроб Бердиев жарима майдони ичидаги пала партишликдан сўнг гол урди - 1:0.

Биринчи таймда бошқа гол урилмади. 

50-дақиқада Ойбек Рустамовнин бош билан йўллаган зарбасини Жабборов қайтарди, қайтган тўпга Ҳакимов улгурмади. 52-дақиқада Жасур Ҳакимов дарвозабонни ҳам алдаб ўтди, бироқ зарбани тўғри ҳимоячиларга йўллади.

67-дақиқада Шерали Жўраев бирга бир вазиятга чиқиб, рақиб дарвозасини ишғол этди.. қанот ҳаками футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини қайд этди!

77-дақиқада Суҳроб Бердиев дублга эришди - 2:0. 

Ўйинда "Қўқон-1912" ғалаба қозониб ярим финалга чиқди.


1/4 финал. 18 сентябрь
"Қўқон-1912" – "Қизилқум" 2:0
Ҳакамлар: 
Олим Толибжонов, Шерзод Қамаров, Сардор Ҳакимов, Темур Тўхтасинов.
Назоратчи: Игор Нехочин.
Комиссар: Баҳодир Мирзаев
Голлар: Суҳроб Бердиев 17, - 1:0. Суҳроб Бердиев 77, - 2:0.
"Қўқон-1912": 1.Ўткир Юсупов, 4.Баҳодир Акрамов, 5.Ғиёс Комилов, 10.Жавоҳир Сидиқов (78.Бехруз Садиллоев, 90), 15.Ойбек Рустамов (55.Дарко Гожкович, 85), 17.Қувондиқ Рўзиев (38.Достон Мелиқўзиев, 85), 19.Суҳроб Бердиев (11.Фирдавс Асадов, 81), 22.Мурод Холмуҳаммедов, 23.Александр Мерзляков, 65.Марко Милич, 70.Жасур Ҳакимов (96.Муҳаммаданас Ҳасанов, 61).
Захира: 71.Сарвар Каримов, 79.Иқбол Маликжонов.

"Қизилқум": 1.Эркин Жабборов, 5.Георги Квесиешвили, 10.Алишер Саноев (23.Шерали Жўраев, 55), 14.Файзулла Қамбаров, 17.Артур Геворкян (8.Акмал Рустамов, 29), 21.Муҳсин Убайдуллаев (18.Самандар Шодмонов, 87), 30.Элгужа Григалашвили, 44.Миржалол Қосимов, 50.Элдор Бойматов, 84.Неманья Йованович (9.Ҳумоюн Абдуалимов, 57), 91.Салим Мустафоев (11.Дониёр Усмонов, 82).
Захира: 77.Евгений Черемисин, 88.Иван Нагаев, 98.Бекзод Ғанижонов.

Огоҳлантиришлар: Элгужа Григалашвили 34, Қувондиқ Рўзиев 51, Шерали Жўраев 88, Миржалол Қосимов 90+1.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика