UZ

Сўнгги янгиликлар

10:04Ўзбекистонлик яна бир футболчи легионерга айланди  3 09:25«Нефтчи» Азизбек Амонов билан неча йиллик шартнома тузгани маълум  5 08:57«Ал Иттиҳод» «Ман Сити» афсонаси билан шартнома тузишга яқин  5 08:30Алекс Фергюсон Роналду ва Месси ҳақида ажойиб фикр билдирди  19 08:02МЮ яна бир топ ҳимоячи билан келишувга эришди  3 07:35«Андижон» икки нафар футболчиси билан хайрлашди  3 01:48Галлахер "Атлетико"га ўтишни хоҳламоқда  1 01:25"Ювентус" Йилдизни қўйиб юборишни хоҳламаяпти  1 00:57"Атлетико" "Челси" ўйинчисининг трансфери бўйича ишларни бошлаб юборди  1 00:29Игорь Сергеев ҳаракат қилаётган "Патум Юнайтед" жамоаси ўртоқлик ўйинида ЕЧЛ финалчиси "Боруссия"ни тор-мор келтирди!  6 23:55"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  3 23:27Жамшид Саидов: "Бизда юқори мақсадлар йўқ, вазифа ўтган мавсумдан кўра яхшироқ иштирок этиш"  1 22:57"Бунёдкор" иккинчи даврада уйғонадими? Тайёргарлик қандай кетяпти? Илёс Зейтуллаев барча саволларга жавоб берди  5 22:23Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди  19 21:27"Байер" Гюлерни ижарага олмоқчи эди. "Реал" ҳам, ўйинчи ҳам бунга қизиқиш билдиришмади  3

ЖЧ-2018. Колумбия ғалаба қозонди ва гуруҳда пешқадам бўлди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Колумбия ғалаба қозонди ва гуруҳда пешқадам бўлди

ЖЧ-2018 "H" гуруҳида 3-тур беллашувлари ўтказилмоқда.

Сенегал ва Колумбия терма жамоалари ўзаро кураш олиб бормоқдалар. Учрашувдаги қизиқарли вазиятларни шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Сенегал

Чемпионат Мира. Группа Н . 3-тур

28/06/2018, 19:00

1
:
0
Тугади

Колумбия

Йерри Мина - 74'

Стадион: Cosmos Arena, 41970 томошабин

Бош ҳакам: Milorad Mazic

45'
90'
51'  Мбайе Ньянг
74'  Юссуф Сабали (Мусса Ваге)
80'  Бальде Кейта (Мусса Конате)
86'  Мбайе Ньянг (Диафра Сахо)
31'  Хамес Родригес (Луис Муриэль)
45'  Хоан Мохика
74'  Йерри Мина
74'  Хуан Кинтеро
83'  Матеус Урибе (Джефферсон Лерма)
89'  Радамель Фалькао (Мигель Борха)


- ЎЙИН ТУГАДИ! Колумбия ғалаба қозонди ва нимчорак финалга йўл олди! 


88. Сенегал шошилмоқда, уларни гол ёки нариги ўйиндаги Польшанинг киритиши мумкин бўлган иккинчи голи қутқариб қолиши мумкин

82. Колумбия дарвозабони Оспина Сенегал ҳужумларини бартараф этишда жонбозлик кўрсатмоқда.

80. Сенегал жуда катта куч билан ҳужумга ўтмоқда. Чунки айни пайтда улар турнир жадвалида Япония кейинги ўринда. Очколар, тўплар нисбати ва киритилган голлар сони бир хил. Огоҳлантиришлар сони Сенегалда кўплиги сабабли, айни пайтда онлайн жадвалда Япония Сенегалдан тепада турибди!

76. Ўтказиб юборилган голдан сўнг Сенегал катта куч билан ҳужумга ўтди. Оспина жамоасини қутқармоқда.

74. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЙЕРРИ МИНА! Жарима майдончаси ичида оширилган тўпга яна ўша колумбиялик марказий ҳимоячи Йерри Мина лаббай дея жавоб қайтарди ва тўпни боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 0:1!

70. Ўйин темпи паст.

66. Колумбия бурчак зарбасини амалга оширди. Кинтеронинг оширган тўпига Фалькао боши билан зарба йўллади. Ноаниқ.

64. Садио Мане жарима зарбасини тепиш чоғида сирпаниб тушди ва зарба ноаниқ кетди.

60. Нариги ўйинда Польша ҳисобни очди. Агарда мазкур баҳсда дуранг қайд этилса ва Япония мағлубиятга учраса, унда ушбу гуруҳдан Сенегал ва Колумбия кейинги босқичга йўл олади.


Учрашувни 41970 нафар томошабин кузатмоқда


50. Колумбия олдинга ўтмоқчи, аммо ҳозирча уларнинг ҳужумдаги ишлари юришмаяпти.

46. Иккинчи тайм бошланди!


Хамес Родригес алмаштирилганидан кескин норози бўлди ва тўғри кийиниш хонасига кириб кетди. У ҳатто бош мураббий Хосе Пекерманнинг юпатишига парво ҳам қилмади, мураббийга қарамади ҳам.


Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча учрашувда ҳисоб очилмади.

45 - Исмаилла Саррга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Хоан Мохика огоҳлантирилди.

40 - Хоан Мохика оддий вазиятда кичик жароҳат олди.

37 - Салиф Сане узоқ масофадан белгиланган жарима зарбасини жуда кучли тепди, зарба қанчалик кучли бўлса, шунчалик ноаниқ бўлди.


Сенегал - Колумбия ўйинини бевосита "Космос Арена"дан "Бунёдкор" мухлислар клуби етакчилари ва СА ходими Жаҳонгир Сотволдиев ҳам кузатиб боришмоқда.


31 - Кутилмаганда Колумбия бош мураббийи Хосе Пекерман ўйини ўхшамаётган Хамес Родригеснинг ўрнига майдонга Лус Муриелни туширди.


Аввалига пенальти белгиланиб, кейин VAR тизими сабаб бекор қилинган вазият.


27 - Бальде Кейта айланма зарба берди, лекин Оспинанинг қўлига борди тўп. 

25 - Зарба, Фалькаонинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди. Радамел зарба бергунча ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.

18 - Йўқ, ҳеч қандай пенальти белгиланмади, аниқроғи у бекор қилинди. Милорад Мажич видеотакрорни кўрганидан сўнг ўзи белгилаган 11 метрликни бекор қилди. 

16 - Пенальти. Давинсон Санчес Садио Манени йиқитди. VARга мурожаат қилинди. Мажич вазиятни кўргани кетди.

15 - Юссуф Сабали Куадрадога нисбатан қўпол ўйнади


Колумбия мухлисасининг Кинтеронинг зарбасига реакцияси )


12 - Зарбааа, Кинтеронинг жаримадан чап оёқда тепган тўпини Ндиайе бир амаллаб бурчакка чиқариб юборди.

11 - Кулибали ҳавода тўп учун курашда Фалькаога нисбатан  жуда кескин ўйнади ва хавфли нуқтадан жарима зарбаси.

Бугунги тўқнашувда ғолиб бўлган жамоа плей-оффга йўл олади. Дуранг қайд этилса, Сенегал аниқ гуруҳдан чиқади, Колумбиянинг тақдири эса нариги учрашувга боғлиқ бўлиб қолади.

8 - Ариас Ньянгга нисбатан қўполлик ишлатди.

Бугунги учрашувда ҳамюртимиз, ОФК ва ФИФА комиссари Олим Арифов комиссарлик қилмоқда.


Колумбия терма жамоаси эса 4-2-3-1 схемасида баҳсни бошлади.


Бугун Сенегал 4-4-2 схемасида ўйинни бошлади.


3 - Сенегал ҳужум қилишни, унинг мухлислари эса рақсга тушишни бошлаб юборишди.

Учрашувга старт берилди, баҳсни сенегалликлар бошлаб беришди. Бугун Сенегал яшил, Колумбия эса сариқ либосларда майдонга тушган.

- Ҳар иккала давлат мадҳиялари янграб ўтди. Жамоа сардорлари ўйинни ким бошлашини аниқлаб оли шди.


Сенегал мухлислари.


- Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун сизлар билан биргаликда Сенегал ҳамда Колумбия терма жамоалари ўртасидаги беллашувни кузатиб борамиз.


ЖЧ-2018
"H"
гуруҳи, 1-тур
"Космос Арена"
Сенегал - Колумбия 0:1
Бош ҳакам:
Милорад Мажич
Гол: Йерри Мина (74)

Сенегал: 16.Хадим НДиайе, 3.Калиду Кулибали, 6.Салиф Сане, 12.Юссуф Сабали, 21.Ламин Гассама, 5.Идрисса Гана Гуйе, 20.Бальде Кейта, 8.Шейху Куяте, 10.Садио Мане, 18.Исмаила Сарр, 19.Мбайе Ньянг.

Колумбия: 1.Давид Оспина, 4.Сантьяго Ариас, 13.Йерри Мина, 23.Давинсон Санчес, 17.Хоан Мохика, 6.Карлос Санчес, 15.Матеус Урибе, 20.Хуан Кинтеро, 10.Хамес Родригес (14.Луис Муриел, 31), 11.Хуан Куадрадо, 9.Радамель Фалькао.

Огоҳлантириш: Х.Мохика 45


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика