UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?  4 14:45Шўрпешона "тимсол"  2 14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  8 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  0 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  6 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  1 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  12 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  8 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   25 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  13 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  10 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  12 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  13 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1

ЖЧ-2018. Колумбия ғалаба қозонди ва гуруҳда пешқадам бўлди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Колумбия ғалаба қозонди ва гуруҳда пешқадам бўлди

ЖЧ-2018 "H" гуруҳида 3-тур беллашувлари ўтказилмоқда.

Сенегал ва Колумбия терма жамоалари ўзаро кураш олиб бормоқдалар. Учрашувдаги қизиқарли вазиятларни шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Сенегал

Чемпионат Мира. Группа Н . 3-тур

28/06/2018, 20:00

1
:
0
Тугади

Колумбия

Йерри Мина - 74'

Стадион: Cosmos Arena, 41970 томошабин

Бош ҳакам: Milorad Mazic

45'
90'
51'  Мбайе Ньянг
74'  Юссуф Сабали (Мусса Ваге)
80'  Бальде Кейта (Мусса Конате)
86'  Мбайе Ньянг (Диафра Сахо)
31'  Хамес Родригес (Луис Муриэль)
45'  Хоан Мохика
74'  Йерри Мина
74'  Хуан Кинтеро
83'  Матеус Урибе (Джефферсон Лерма)
89'  Радамель Фалькао (Мигель Борха)


- ЎЙИН ТУГАДИ! Колумбия ғалаба қозонди ва нимчорак финалга йўл олди! 


88. Сенегал шошилмоқда, уларни гол ёки нариги ўйиндаги Польшанинг киритиши мумкин бўлган иккинчи голи қутқариб қолиши мумкин

82. Колумбия дарвозабони Оспина Сенегал ҳужумларини бартараф этишда жонбозлик кўрсатмоқда.

80. Сенегал жуда катта куч билан ҳужумга ўтмоқда. Чунки айни пайтда улар турнир жадвалида Япония кейинги ўринда. Очколар, тўплар нисбати ва киритилган голлар сони бир хил. Огоҳлантиришлар сони Сенегалда кўплиги сабабли, айни пайтда онлайн жадвалда Япония Сенегалдан тепада турибди!

76. Ўтказиб юборилган голдан сўнг Сенегал катта куч билан ҳужумга ўтди. Оспина жамоасини қутқармоқда.

74. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЙЕРРИ МИНА! Жарима майдончаси ичида оширилган тўпга яна ўша колумбиялик марказий ҳимоячи Йерри Мина лаббай дея жавоб қайтарди ва тўпни боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 0:1!

70. Ўйин темпи паст.

66. Колумбия бурчак зарбасини амалга оширди. Кинтеронинг оширган тўпига Фалькао боши билан зарба йўллади. Ноаниқ.

64. Садио Мане жарима зарбасини тепиш чоғида сирпаниб тушди ва зарба ноаниқ кетди.

60. Нариги ўйинда Польша ҳисобни очди. Агарда мазкур баҳсда дуранг қайд этилса ва Япония мағлубиятга учраса, унда ушбу гуруҳдан Сенегал ва Колумбия кейинги босқичга йўл олади.


Учрашувни 41970 нафар томошабин кузатмоқда


50. Колумбия олдинга ўтмоқчи, аммо ҳозирча уларнинг ҳужумдаги ишлари юришмаяпти.

46. Иккинчи тайм бошланди!


Хамес Родригес алмаштирилганидан кескин норози бўлди ва тўғри кийиниш хонасига кириб кетди. У ҳатто бош мураббий Хосе Пекерманнинг юпатишига парво ҳам қилмади, мураббийга қарамади ҳам.


Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча учрашувда ҳисоб очилмади.

45 - Исмаилла Саррга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Хоан Мохика огоҳлантирилди.

40 - Хоан Мохика оддий вазиятда кичик жароҳат олди.

37 - Салиф Сане узоқ масофадан белгиланган жарима зарбасини жуда кучли тепди, зарба қанчалик кучли бўлса, шунчалик ноаниқ бўлди.


Сенегал - Колумбия ўйинини бевосита "Космос Арена"дан "Бунёдкор" мухлислар клуби етакчилари ва СА ходими Жаҳонгир Сотволдиев ҳам кузатиб боришмоқда.


31 - Кутилмаганда Колумбия бош мураббийи Хосе Пекерман ўйини ўхшамаётган Хамес Родригеснинг ўрнига майдонга Лус Муриелни туширди.


Аввалига пенальти белгиланиб, кейин VAR тизими сабаб бекор қилинган вазият.


27 - Бальде Кейта айланма зарба берди, лекин Оспинанинг қўлига борди тўп. 

25 - Зарба, Фалькаонинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди. Радамел зарба бергунча ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.

18 - Йўқ, ҳеч қандай пенальти белгиланмади, аниқроғи у бекор қилинди. Милорад Мажич видеотакрорни кўрганидан сўнг ўзи белгилаган 11 метрликни бекор қилди. 

16 - Пенальти. Давинсон Санчес Садио Манени йиқитди. VARга мурожаат қилинди. Мажич вазиятни кўргани кетди.

15 - Юссуф Сабали Куадрадога нисбатан қўпол ўйнади


Колумбия мухлисасининг Кинтеронинг зарбасига реакцияси )


12 - Зарбааа, Кинтеронинг жаримадан чап оёқда тепган тўпини Ндиайе бир амаллаб бурчакка чиқариб юборди.

11 - Кулибали ҳавода тўп учун курашда Фалькаога нисбатан  жуда кескин ўйнади ва хавфли нуқтадан жарима зарбаси.

Бугунги тўқнашувда ғолиб бўлган жамоа плей-оффга йўл олади. Дуранг қайд этилса, Сенегал аниқ гуруҳдан чиқади, Колумбиянинг тақдири эса нариги учрашувга боғлиқ бўлиб қолади.

8 - Ариас Ньянгга нисбатан қўполлик ишлатди.

Бугунги учрашувда ҳамюртимиз, ОФК ва ФИФА комиссари Олим Арифов комиссарлик қилмоқда.


Колумбия терма жамоаси эса 4-2-3-1 схемасида баҳсни бошлади.


Бугун Сенегал 4-4-2 схемасида ўйинни бошлади.


3 - Сенегал ҳужум қилишни, унинг мухлислари эса рақсга тушишни бошлаб юборишди.

Учрашувга старт берилди, баҳсни сенегалликлар бошлаб беришди. Бугун Сенегал яшил, Колумбия эса сариқ либосларда майдонга тушган.

- Ҳар иккала давлат мадҳиялари янграб ўтди. Жамоа сардорлари ўйинни ким бошлашини аниқлаб оли шди.


Сенегал мухлислари.


- Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун сизлар билан биргаликда Сенегал ҳамда Колумбия терма жамоалари ўртасидаги беллашувни кузатиб борамиз.


ЖЧ-2018
"H"
гуруҳи, 1-тур
"Космос Арена"
Сенегал - Колумбия 0:1
Бош ҳакам:
Милорад Мажич
Гол: Йерри Мина (74)

Сенегал: 16.Хадим НДиайе, 3.Калиду Кулибали, 6.Салиф Сане, 12.Юссуф Сабали, 21.Ламин Гассама, 5.Идрисса Гана Гуйе, 20.Бальде Кейта, 8.Шейху Куяте, 10.Садио Мане, 18.Исмаила Сарр, 19.Мбайе Ньянг.

Колумбия: 1.Давид Оспина, 4.Сантьяго Ариас, 13.Йерри Мина, 23.Давинсон Санчес, 17.Хоан Мохика, 6.Карлос Санчес, 15.Матеус Урибе, 20.Хуан Кинтеро, 10.Хамес Родригес (14.Луис Муриел, 31), 11.Хуан Куадрадо, 9.Радамель Фалькао.

Огоҳлантириш: Х.Мохика 45


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика