Златан Франция терма жамоаси ҳақида: "Уларнинг ҳужумида дунёнинг энг яхши беш футболчисидан учтаси бор"

Aslanov Jasurbek
1 июл 2026, 15:45
Швеция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович Франция миллий жамоасининг ҳужумкор салоҳиятини юқори баҳолади.

"Дунёнинг энг яхши бешта футболчисидан учтаси уларнинг ҳужумида ўйнайди – Дембеле, Олисе ва Мбаппе. Қолган икки нафарига Холанд ва Ямални мисол қилиш мумкин, Месси эса бошқа даражада.

Аммо бу ҳужумда улар уч киши! Ва бундан комбинация яратиш осон эмас. Масалан, "ПСЖ"да Мбаппе, Месси ва Неймар бўлган вақтда, бу 100 фоиз самарали бўлмаганди. Лекин бу йигитларда ким биринчи рақам бўлишини аниқлайдиган худбинлик йўқ. Шунингдек, улар тўпсиз ҳам катта ҳажмдаги ишларни бажаришади, бу эса янада муҳимроқ. Чунки тўп билан нималарга қодирликларини яхши биламиз.

Уларнинг ҳар бири ўйин тақдирини ёлғиз ўзлари ҳал қила олишади. Бу одамни қўрқитади", – деди Ибрагимович.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›