Бьелса Уругвайнинг ЖЧ-2026даги натижалари ҳақида: "Биз 7 очко олишимиз керак эди. Саудия Арабистони ва Кабо-Верде..."

Aslanov Jasurbek
1 июл 2026, 11:46
Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса жамоа ЖЧ-2026да бундан ҳам яхшироқ натижага эришиши керак эди деб ҳисоблайди.

70 ёшли мутахассис жамоанинг Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетиши юзасидан бир соат-у қирқ дақиқалик матбуот анжумани ўтказди. У анжуманга қўлида ҳужжатлар папкаси билан келди.

Уругвайликлар гуруҳдан чиқа олишмади: Саудия Арабистони (1:1) ва Кабо-Верде (2:2) билан дуранг қайд этиб, Испанияга (0:1) имкониятни бой беришди.

Уругвайнинг натижалари ҳақида: "Гуруҳ босқичини нега айнан 7 очко билан якунлашимиз керак бўлганини аъло даражада тушунтириб бера оламан. Саудия Арабистонини мағлуб этишимиз, Кабо-Верде устидан ғалаба қозонишимиз ва Испания билан дуранг ўйнашимизни кўзда тутмайдиган ҳеч қандай жиддий, пухта ўйланган ва асосли таҳлил мавжуд эмас".

Жамоада бирдамлик йўқлиги ҳақидаги тахминлар ҳақида: "Биз Саудия Арабистонидан 20 фоизга, Кабо-Вердедан 30 фоизга ва Испаниядан 25 фоизга кўпроқ нарсани кўрсатиш учун етарлича бирлашган эдик", – деди Бьелса.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic