UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  0 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  1 07:30Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  4 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  1 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  22 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  7 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  4

Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?! Янгиликлар

Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!

Африка Миллатлари Кубоги соврини Сенегал бўйлаб саёҳатини давом эттириб, энг кутилмаган жойларга ҳам ташриф буюрмоқда.

Унинг йўлидаги манзиллардан бири Дакар шаҳрида жойлашган мамлакатдаги энг йирик ва энг гавжум жазо муассасаси – Ребейсс қамоқхонаси бўлди.

Маҳбуслар қитъадаги энг нуфузли мукофотни нафақат кўриш, балки унга қўл теккизиш имкониятига ҳам эга бўлди. Сенегал футбол федерацияси кўмагида ташкил этилган ушбу ташаббус кенг жамоатчилик эътирозига олиб келди.

Ижтимоий тармоқлар Ребейсс қамоқхонасидан олинган видео ва суратлар билан тўлди: кадрларда соврин маҳбусларга яқинлаштирилаётгани, айримлари эса панжара ортидан қўл чўзиб, кубокка етишга уринаётгани кўринмоқда.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида Сенегал терма жамоаси финалда Марокашни 1:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда Африка Миллатлари Кубогини қўлга киритганди. Ушбу зафардан сўнг "Теранга шерлари"га топширилган кубок мамлакат бўйлаб миллий ифтихор ва бирдамлик рамзи сифатида турнега чиқарилди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

   
11 фев 00:02:10
Шер
Нечи йил беришибди?)
   
11 фев 00:02:07
Шер
Нечи йил беришибди?)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика