Кулибали "Челси" машғулотларига қўшилди

Sherzod Nurmatov
19 июл 2022, 21:34
Сенегаллик ҳимоячи янги клубида мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

"Челси" ҳимоячиси Калиду Кулибали жамоа билан машғулотларни бошлади. Буни "кўклар" бош мураббийи Томас Тухель маълум қилди.

"Кулибали аллақачон жамоа билан машғулот ўтказмоқда. У баъзи ўйинчилар билан таниш – терма жамоада Менди билан бирга ўйнайди ва "Наполи"да Жоржиньо билан биргаликда тўп тепган. Шунинг учун менимча, у тезда мослашади ва ўзининг кучли тарафларини намоён қилади. Бизда яхши жамоа бор. У ҳозир биз билан эканлигидан ҳамма хурсанд", – деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Кулибали "Челси"га "Наполи"дан ўтган эди. Трансфер суммаси 38 миллион еврони ташкил қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football London