

Африка Футбол Конфедерацияси (CAF) финал баҳси вақтида Сенегал футболчилари майдонни тарк этгани сабабли уларга 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзди ва чемпионликни Марокаш терма жамоасига топширишга қарор қилди.
Бунга жавобан Ниакате ўзининг Инстаграм саҳифасидаги сторисида медаль ва кубок билан тушган суратини жойлади ва шундай изоҳ қолдирди:
"Келиб, буларни олиб кетинглар. Улар ақлдан озибди!"
(Маълумот учун, бу Спарта шоҳи Леониднинг жанг олдидан қурол топширишни сўраган форсларга қарата айтган машҳур гапига ишора бўлиши мумкин).
Шунингдек, ҳимоячи тақдирлаш маросимидан олинган яна бир суратни жойлаб, унга: "Бу сунъий интеллект эмас, бу ҳақиқат", дея қўшимча қилган.





