ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди

Mirjalol Normatov
19 фев 2026
"Ньюкасл" вингери Энтони Гордон ЕЧЛда ҳафта футболчиси бўлди.

24 ёшли футболчи биринчи ўтиш ўйинида "Қорабоғ" (6:1) дарвозасига 4 та гол урди.

Англиялик футболчи овоз бериш жараёнида Дезире Дуэ (ПСЖ), Каспер Хега ("Буде-Глимт") ва Патрик Шикни ("Байер") ортда қолдирди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: uefa.com