Фабиан Руис: "Чемпионлар Лигасининг кетма-кет учинчи кубоги? Ҳаракат қиламиз"

Sherzod Nurmatov
5 ноя 2026, 14:20
ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис Париж жамоасининг қаторасига учинчи бор Чемпионлар Лигаси совринини қўлга киритиш эҳтимоли ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Пари Сен-Жермен" 2024/25 ва 2025/26 йилги мавсумларда ушбу турнир ғолиби бўлган.

"Чемпионлар Лигасининг кетма-кет учинчи кубоги? Ҳаракат қиламиз. Ҳаракат қилиб кўрмоқчимиз. Бор кучимизни ишга солиб, бор имкониятимизни берамиз. Ўтган мавсумдагидан кучлироқмиз, демоқчи эмасман. Аммо ўзимизни кучли ҳис қиляпмиз ва охиригача курашамиз", – дея Руиснинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

ПСЖ 3 октябрь куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 4-тури доирасида "Вильярреал"ни 6:0 ҳисобида тор-мор этди. Парижликлар 12 очко тўплаб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 5-турда улар "Рома" билан баҳс олиб боришади. Учрашув 25 ноябрь куни Парижда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano