UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  3 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  5 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  6 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  2 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  8 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  8 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  11 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  19 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  4

2 кун қолди. "Насаф" финал остонасида Янгиликлар

2 кун қолди. "Насаф" финал остонасида

Қаршинининг "Насаф" клуби 10 йилликдан танаффусдан кейин ОФК кубогида такрор зафар қучиши мумкин.

Ҳа, клубнинг молиявий ҳолатини олдингиси билан таққослаб бўлмайди, таркибда юлдузлар йўқ. Аммо мусобақадаги барча рақибларидан илиқроқ таассурот қолдираётган "аждарлар" учун финалгача 1 қадам қолди. Бунинг учун 20 октябрь куни "Марказий" ўйингоҳда Гонгконгнинг "Ли Ман" жамоаси таслим қилиниши керак.

Насаф Карши

Кубок АФК - финальная стадия . Semi Finals-тур

20/10/2021, 19:00

2
:
3
Finished AET

Уорриорс

45'
90'

Рақиб номдор эмас. Бунинг устига "Моҳун Баган" дарвозасига 6 та гол урган Бердиев шогирдларини Суперлигада ҳам тўхтатиб бўлмаяпти. Жамоа ҳақиқатан  ҳам ажойиб формада. 

Бироқ, футболнинг ёзилмаган қоидаларига кўра, хотиржамликка берилган ёки бир лаҳзага "баланс"ни йўқотган томон дарҳол "тарсаки" қабул қилиб олади. Бундай ҳолатга "Насаф" футболчилари "Аҳал"га қарши ўйинда дуч келишган эди.

"Ли Ман" клубини олдинги турдаги "Моҳун Баган"га қиёслаш хато бўлади. Гарчи жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилмаган бўлса-да, гонконгликлар таркибида яримта имкониятдан битта гол ясай оладиган 2 нафар легионер бор. Гап 30 ёшли бразилиялик ҳужумчи Жиль ҳамда 33 ёшли аргентиналик хавбек Жонатан Акоста ҳақида боряпти. Бу футболчилар тандеми "Насаф" ҳимоячилари учун анча муаммолар яратиши мумкин.

Биламиз, Рўзиқул Бердиев ҳеч қачон рақибларига паст назар билан қарамайди. Умид қиламизки, у айни пайтда ажойиб спорт формасида бўлиб турган шогирдларини ўйинга руҳан тайёрлашда хатога йўл қўймайди. Зеро, "Насаф" футболчилари хотиржамликка берилишмаса, финал йўлланмаси муқаррардек туюлмоқда. Муҳими, концентрацияни йўқотмаслик керак.

Норчаевнинг кумири ким? Унинг голлари отасини хурсанд қилмадими?

Муаллиф :
Рейтинг: +61   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика