UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  0 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  5 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  6 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  8 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4

Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди? Янгиликлар

Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?

Аёллар Осиё Чемпионлар Лигасининг иккинчи босқичи ниҳоясига етди.

Ушбу мусобақада юртимиздан фақат бир жамоа — Қаршининг "Севинч" аёллар жамоаси иштирок этаётганидан хабарингиз бор. Ички чемпионатда "Севинч" номи остида майдонга тушаётган жамоа халқаро майдонда "Насаф" номи билан қатнашмоқда.

Аёллар Осиё Чемпионлар Лигасининг формати бироз бошқача ишлаб чиқилган. Ўйинлар асосан марказлашган тартибда ўтказилади. Дастлабки босқич ўтиш босқичи бўлиб, бунда 19 та жамоа курашга киришди. "Севинч" ҳам ўз иштирокини ўтиш ўйинларидан бошлади. Непалнинг АПФ, Таиланднинг "Осиё коллежи" ҳамда Саудия Арабистонининг "Ал Насср" қизлар жамоалари билан беллашувларда "Севинч" ғалаба қозониб, 9 очко билан мусобақанинг гуруҳ босқичига йўл олди.

Гуруҳ баҳслари марказлашган тартибда Хитойда ташкил қилинди ва 12 та жамоа тўрттадан уч гуруҳга бўлинди. "B" гуруҳида баҳс олиб борган "Севинч" ("Насаф") аввалига маҳаллий "Вуҳан Жиангда" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, иккинчи учрашувда Эроннинг "Бам Хатун" жамоасига кутилмаганда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди ва учинчи баҳсда Ҳиндистоннинг "Ист Бенгал" жамоасидан 3:0 ҳисобида устун келиб, натижада 4 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўрин билан чорак финалга йўл олди.



1/4 финал қачон бўлади?

Мусобақанинг гуруҳ босқичида 12 та жамоа қатнашганини айтиб ўтдик. Чорак финалга 8 та жамоа чиқишини ҳисобга олсак, бу ўринда гуруҳ ғолиблари (3 та жамоа) билан энг яхши иккинчи ўрин эгаси (+1 жамоа) биринчи саватчага туширилди. Натижада шу жамоалар чорак финални уйда ўтказишади. Гуруҳдан иккинчи ва учинчи ўринлар билан чиққан (2+2) энг яхши тўртта жамоа иккинчи саватчада бўлади ва бу жамоалар 1/4 финални сафарда ўтказади.

Шундай қилиб, "Мельбурн Сити" (Австралия), "Вухан Жиангда" (Хитой), "Токио Верди" (Япония) ва "Нэгоянг" (КХДР) чорак финални ўз майдонида, "Хошимин" (Вьетнам), "Севинч" (Ўзбекистон), "Сувон" (Жанубий Корея) ва "Сталлион Лагуна" (Филиппин) эса сафарда ўйнайди.


Битта гуруҳда рақиб бўлган жамоалар бир-бирига тушмаслигини ҳисобга олсак, "Севинч" январда бўладиган қуръа жараёнида аниқ Хитойнинг "Вухан Жиангда" клубига тушмайди, чунки битта гуруҳда ўйнашди. "Севинч" чорак финални ўтказиш учун келаси йилнинг март ойида Австралия, Япония ёки Шимолий Кореяга боради. 1/4 финал учрашувлари 22-23 март кунларига белгиланган.

Аёллар Осиё Чемпионлар Лигасининг ярим финал ҳамда финал учрашувлари яна марказлашган тартибда ўтказилади. Лекин ҳозирча қаерда бўлиб ўтиши маълум эмас. Муддати эса аниқ: 20 май ярим финал, 23 май финал. Агар "Севинч" чорак финалдан ўтадиган бўлса, балки ярим финал ва финални ўзида қабул қилиш учун ЎФА ариза топшириши мумкин. Буни эса вақт кўрсатади.


Хайрулла Холиқов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
02 дек 15:49:45
БЕК@
Насафни у ёқдан (элит ОЧЛ) излаб юрибмиз. Насаф бу ёқда эканку
   
02 дек 19:54:32
Шухрат
Бир кора бола келиб йуколиб колуди севинчда экан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика