UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  0 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  25 11:45Мутахассис фикри: "КХДР билан 1:0 дегани ғалаба эмасди, ҳужумда ким ўйнаса ҳам ўйинни ўзига олиши керак"   28 11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  3 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  6 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  43 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  4 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  3 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  4

Златко Далич: "Қаршидан уч очко билан қайтмоқчимиз" Янгиликлар

Златко Далич: "Қаршидан уч очко билан қайтмоқчимиз"

ОЧЛ "D" гуруҳининг 5-тур ўйини "Насаф" - "Ал Айн" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Златко Далич иштирок этди.


"Қаршига яхши ўйин намойиш этиб, қониқарли натижани қайд этиш мақсадида ташриф буюрдик. Ҳар иккала жамоа кучли, аммо биз гуруҳдан чиқиш учун уч очко олишимиз лозим бўлади. Бизнинг ўз мақсадларимиз ва режаларимиз мавжуд. Ўзбекистонда ўйнаш тажрибаси бизга қўл келади деб ўйлайман. Эртага жамоамиз кескин, муросасиз ўйин кўрсатади. "Насаф"ни ҳурмат қиламиз, аммо биз ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз. ОЧЛни муваффақиятсиз бошлашимизни ҳеч ким кутмаганди. "Ал Жайиш" билан бўлган ўйинлар жуда қийин кечганди. Хатто ўз майдонимиздаги баҳсни уларга бой бергандик. Аммо тезда вазиятни ўнглаб, кейинги иккита учрашувда "Ал Аҳли"ни мағлуб этдик ва имкониятларимизни яхшилаб олдик. Аммо ҳозирга қадар тўплаган очколаримиз етарли эмас. Шу боис "Насаф" билан бўладиган беллашувларда очколаримизни тўлдириб олмоқчимиз. Лекин шуни қайд этишим мумкин, уларга қарши ўйинлар ҳам осон бўлмаслигини биламиз. ОЧЛда барча жамоалар ўз мамлакатлари шанини муносиб ҳимоя этишни кўзлашади. Бизнинг вазифа ҳам шундан иборат. ОЧЛдаги мақсадларимиз юқори. Эртанги ўйинда дисквалификацияси туфайли Муҳаммад Абдураҳмон иштирок эта олмайди", - деди Златко Далич.

- "Насаф"нинг заиф ва кучли томонлари айнан қайси чизиқда деб ўйлайсиз?

- "Насаф" мавсумни яқинда бошлади. Бизда эса мавсум деярли тугади. Шу боис жамоаларнинг ҳозирги ҳолати бирмунча фарқ қилиши табиий. "Насаф"нинг яқинда мамлакат чемпиони "Пахтакор"га қарши ўйинидан хабардормиз. Кучли жамоага қарши улар сафарда бир очко олишни уддасидан чиқишди. "Насаф" яхши шаклланган жамоа. Улар асосан қанотлар орқали ҳаракат қилишади. "Насаф"нинг қанотлари тез. Аммо биз уларга қарши ўз ўйин услубимиздан ҳаракат қиламиз. Футболда натижа муҳим. Аммо стадионга келган мухлислар футбол кўришни хоҳлайди. Шу боис нафақат натижа, балки ишқибозларнинг манфаатини ҳам ўйлаймиз. Менинг фалсафам, чиройли футбол орқали натижани қўлга киритиш. Футболда мухлисларнинг ўрни беқиёс. Биз уларни ўйлашга мажбурмиз. Шахсан мен учун натижадан ҳам кўра чиройли ва сифатли футбол ўйнаш муҳим.


Ли Мёнг Жу: Уйга уч очко олиб қайтишга ҳаракат қиламиз. Бизни муҳим баҳс кутиб турибди. Ўзбекистондан БААга ғалаба билан қайтиш кун тартибимиздан ўрин олган. Ишонаманки, эртага кўзланган мақсадимизга эришамиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика