UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  7 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  1 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  3 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 3:0 (матнли трансляция)  10 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1

ЖЧ-2014. Португалия - Гана. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Португалия - Гана. ПРЕВЬЮ

Бугун жаҳон чемпионатининг “G” гуруҳида 3-тур беллашувлари бўлиб ўтади.
Кейинги босқичга чиқиш учун Португалияда ҳам, Ганада ҳам имконият бор. Фақат улардан бирининг кейинги босқичга йўл олиши нариги ўйинга ҳам боғлиқ. Ҳар иккала жамоа ўртасидаги баҳс “Гарринча” номли стадионда бўлиб ўтади. Португалия кейинги босқичга йўл олиши учун аввало Ганани йирик ҳисобда мағлуб этиши шарт, қолаверса, нариги учрашувда Германия АҚШ устидан зафар қучиши талаб этилади.



Кўриб турганингиздек, Португалиянинг тақдири ўз қўлида эмас. Жамоа икки ўйинда ўз дарвозасидан 6та тўп ўтказиб юборди. Бу эса Португалия учун кўп деганидир. Шунга қарамай, Криштиану Роналду жамоадошлари кейинги босқич ҳақида қайғуришмоқда. Бунинг устига Роналдунинг соғлиғида ҳамон муаммолар бор ва унинг юз фоизга тайёр бўлиб майдонга тушиши мушкул.

Португалия дарвозасини бугун Руи Патрисиу ўрнига Бету қўриқласа керак. Чап қанот ҳимоясида эса Велозу ўйнайди. Ҳужумда Эдер тўп тепадими? Бу ҳам сўроқ остида турибди. Майдон марказида эса Виллиам Карвальюнинг ҳаракат қилиши кутилмоқда. Португалия мухлислари учун қувончли хабар шуки, Пепе майдонга қайтади ва ҳимоя марказида Рикардо Кошта билан биргаликда ўйнайди.



ЖЧ-2014. «G» гуруҳи. 3-тур
ПОРТУГАЛИЯ — ГАНА
Бош ҳакам: Наваф Шукрулла (Баҳрайн)

Тахминий таркиблар

Португалия: Бету — Жоау Перейра, Пепе, Рикарду Кошта, Велозу — Виллиам, Раул Мейрелеш, Жоау Моутиньо — Нани, Эдер, Роналду

Гана: Дауда — Аффул, Бойе, Менса, Асамоа — Рабиу, Баду — Адома, А.Айю, Атсу — Гьян

Жароҳат олганлар: Фабиу Коэнтрау, Руй Патрисиу, Угу Алмейда, Андре Алмейда, Поштинга — Опаре
Дисквалификация: Мунтари (Гана)



Квеси Аппиа (Гана термаси бош мураббийи):
“Роналдуга ўйин бермасдан ўйнашимиз керак. Биз Португалияни тўлиқ ўрганиб чиқдик, биргина Роналдуни эмас, балки бутун жамоани. Кейинги босқичга чиқишимиз осон бўлмайди, лекин буни уддалай оламиз”.

Паулу Бенту (Португалия термаси бош мураббийи):
“Аввало биз иштиёқни сақлаб қолишимиз лозим. Терма жамоада ўйнар экансан, бор куч билан ҳаракат қилишингга тўғри келади. Гарчи турнирни эрта тарк этсак ҳам. Имконият бор экан, охиригача курашамиз”.

Қизиқарли факт
-   Португалия жаҳон чемпионатларида охирги тўққизта учрашувнинг фақат биттасида ғалаба қозонди (КХДР устидан 7:0 ҳисобида)


Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика