UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди!  2 23:25ПСЖ — "Гавр". Дембеле ва Асенсио асосий таркибда, Мбаппе эса захирада  1 23:11"Атлетико" — "Атлетик". Коке, Гризманн ва Уильямслар асосий таркибда  0 23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  12 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4

Юртимизда 77 нафар спортчи келишилган ўйинларда иштирок этгани маълум бўлди. Уларнинг кўпчилиги футболчилар Янгиликлар

Юртимизда 77 нафар спортчи келишилган ўйинларда иштирок этгани маълум бўлди. Уларнинг кўпчилиги футболчилар

Баъзан республика ва халқаро спорт мусобақаларида, футбол ўйинларида адолатсиз қарор чиқарилгани, ҳакамларнинг қайсидир спортчи ёки жамоага "сотилгани" ҳақидаги гап-сўзлар қулоғимизга чалинади.

Томошабинлар, айниқса, футбол ишқибозлари ҳакамларнинг бир томонга ён босганини, атайлаб адолатсизлик қилгани яққол сезилганини муҳокама қилишади.

Спорт соҳасидаги бу каби кўнгилни хира қиладиган коррупция ҳолатлари соҳада адолатлилик бузилишига сабаб бўлади. Маълумотларга қараганда, юртимизда 2019-2023 йилларда 30 нафар футболчи ва ҳакамлар, 8 нафар мураббий, 7 нафар футбол клублари раҳбари ва 2 нафар футбол клуби маъмурияти ходими – жами 77 нафар спортчининг келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқланиб, тегишли чоралар қўлланилган.

Спортдаги коррупция ҳолатлари, биринчи навбатда, спортчилар, ҳаваскорлар, миллионлаб томошабинларнинг соҳага иштиёқи, ишончи йўқолишига сабаб бўлади. Минглаб ёшларни профессионал спортга жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаётган бир вақтда коррупциявий ҳолатлар спортни ривожлантиришга тўсиқ бўлади, тенг ҳуқуқлилик принципи, адолат тамойилларининг бузилишига олиб келади.

Эндиликда бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қонунчилигимизда жиноий жавобгарлик масаласи кўзда тутилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси тегишли моддалар билан тўлдирилиб, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши ҳамда спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Ушбу тартибларни ўз ичига олган «Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси айни пайтда парламент қуйи палатасида кўриб чиқилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси билан миллий қонунчилигимиз замонавий халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда янада такомиллашади. Соҳада коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шаклланади, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади. Пировард натижада эса спорт соҳасида ҳалоллик, одиллик таъминланади, ёшларнинг, ота-оналарнинг спортга бўлган қизиқиши, иштиёқи ошади.

Шу ўринда эътироф этиш лозимки, юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлашга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Охирги икки йилда спортни ривожлантириш бўйича 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Сўнгги беш йилда эса соҳага қарийб 4 триллион сўм маблағ ажратилди.  

Буларнинг барчаси ёшларни спортга кенг жалб қилиш, нуфузли халқаро майдонларда Ватанимиз байроғини, шаънини баланд кўтариб келаётган машҳур спортчиларимиз сафларини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Ана шундай қувонарли натижалар бардавом бўлишида спорт соҳасидаги коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, адолатсизликларни бартараф этиш долзарб аҳамиятга эга.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

+3   
20 мар 15:11:55
Sherzod_2020
ularga XAYFSAN berilib boshqa unday qilmasligi uqtirildimi ))) o‘shalani nomi oshkor etilganida, jinoiy javobgarlikka tortilganida ana unda boshqalariga namuna bo‘lar edi. 70 tamush aslida 90 % olib sotarlar
+2   
20 мар 22:40:31
Ота макон
77 тадан 47 таси футбол спорт туридан ва 47 танинг 30 таси футболчи экан. Менимча Пахтакордан булмаса керак.
+2   
20 мар 16:18:06
Азим Исмаилов
Бу маколани езган одам майли 4 га булибми 5 га булибми айбдорларни исм шарифларини айтиши шарт
Булмаса бу малумот тухмат еки фейк булиб колади
+2   
20 мар 15:38:15
La Masia
77 та! Бу нима ахвол. Бюджетни шунча маблаглари максадсиз сарфландими шунда, нима хакки бор эди бундай килишга, мавсум олдидан канакадир келишувга имзо чекарди шекилли келишилган у́йинларда иштирок этмиман деб. У́ФФ нимага очикламяпти. Охирги марта огохлантирилган эдику. ТЖмиз ЖЧга чикмаган бу́лса шу пайтгача, кайси килган фидокорона мехнатлари учун номи сир тутиляпти
+2   
20 мар 15:26:48
La Masia
Исми шарифи, кайси у́йинлар, канча сумма, бунака маълумотлар бундан кейин хам очикланмаса керак. Биз мухлислар шу масхарабозларни ку́рамиз деб соглигимизни, вактимизни, маълум бир моддиятимизни кетказиб юрибмиз. Виждонсизлар. Ривожланмаслигимиз шу ердан маълум: очикланмади бу муттахамлар
+2   
20 мар 14:57:41
Erkin Odilov
Ism familiyasini aytinglar, biz ham tanishib olaylikda "qaxramonlar"imiz bilan.
+1   
20 мар 18:05:19
Арсенал 14
Ism sharifi, klubini aytmasa nima kk bunaqa maqola. Ochiq oydin aytilmasa bunaqa ishlar davom etadi. Qolganlar ham xulosa chiqarishi uchun oshkora aytish kk.
+1   
20 мар 17:01:15
2XBET
Yuziga vijir vijir qoʻyib uzr soʻratinglar bizlar axmoq emasmiz))
+1   
20 мар 17:00:45
BXZ BXZ
Исми , фамилияси ошкор килинмаса демак улар буларни
айбини исбот далил килганларга хам пора бериб ишни ёпди-ёпди килишвотти шунинг учун ошкоралик йу́к ва бу холатлар давом этмаслигига ким кафолат беради ва яна бошка футболчилар хам шунга у́хшаш иш килмайди деб ким айтаолади .
+1   
20 мар 16:22:51
Бахром Махмудов93
Долясини бермагандурда бирбирини соткан
+1   
20 мар 16:06:01
Арсен
Ифтихорим фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Зур бубти уйига халол пул билан кириб борибди 77 та кахрамонларимиз
Харомни,халолни фарки йук.Пул булса булди унакаларга.
+1   
20 мар 15:36:12
La Masia
77 та! Бу нима ахвол. Бюджетни шунча маблаглари максадсиз сарфландими шунда, нима хакки бор эди бундай килишга, мавсум олдидан канакадир келишувга имзо чекарди шекилли келишилган у́йинларда иштирок этмиман деб. У́ФФ нимага очикламяпти. Охирги марта огохлантирилган эдику. ТЖмиз ЖГ га чикмаган бу́лса шу пайтгача, кайси килган фидокорона мехнатлари учун номи сир тутиляпти
+1   
20 мар 15:02:45
ISM -1964 NAVBAHOR
Мана шунча футболчи..шунча мураббий ларни сонини айтяпдию..лекин кимлар эканлиги номаьлум..бизда исми ва фамилияси айтилмайди...чет элда булса узи колиб кариндошини ..кушнисини исмини хам айтади..нимага пул олганилигини ..сабабини хам айтади..нимага бизда шунакайкина..
+1   
20 мар 15:01:15
Mura Lucky
Shu 77 tani 15 tasi zborniyda busa kerak sharmanda......
+1   
20 мар 14:58:45
Qobilbek
Доляни каттасини олганлар х,ам жазоландими???
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика