Юпп Хайнкесс юрагидан жарроҳлик амалиётини ўтказди

Eldor Akmurzayev
24 дек 2022, 09:50
“Бавария” ва “Реал” собиқ устози Юпп Хайнкесс операция столига ётди.

77 ёшли мутахассис Дюссельдорфда юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли даволанди ва жарроҳлик амалиётидан 2 ҳафта ўтиб, интенсив терапия бўлимига олинди.

“Ҳаётимдаги энг ёмон давр. Ухлай олмаётгандим. Оғриқлар оқибатида ўламан деб ўйлагандим. Барча шифокорлар ва ходимлар, мени атрофимда бўлганларга миннатдорчилик билдираман”, дейди Хайнкесс.

Эслатиб ўтамиз, Юпп Хайнкесснинг охирги иш жойи 2018 йил “Бавария” бўлган. У 2012/13 йилги мавсум мюнхенликлар билан, 1997/98 йилги мавсумда эса мадридликлар билан ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›