

Манбага кўра, парижликлар 28 ёшли швейцариялик посбоннинг келажакдаги режалари билан бир неча бор қизиққан. ПСЖ Кобелни 2024 йилдаёқ сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиққанди, бироқ ўшанда трансфер амалга ошмаган.
"Боруссия" эса асосий дарвозабонини сақлаб қолиш ниятида ва яқин ҳафталарда 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошламоқчи. Дортмундликлар 2026 йил охиригача келишувга эришишни режалаштирмоқда. Кобелнинг ўзи ҳам аввалроқ клубда бахтли эканлигини ва жамоадаги фаолиятини давом эттиришни исташини таъкидлаганди.
ПСЖнинг айни дамдаги асосий дарвозабони россиялик Матвей Сафонов бўлиб, у 2026/27 йилги мавсумда барча турнирлар доирасида 16 та ўйин ўтказиб, 4 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Кобель 2021 йилдан буён "Боруссия" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум 15 та ўйинда қатнашиб, 5 марта дарвозасини "қуруқ" сақлади. Transfermarkt портали швейцариялик футболчининг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.



