Швейцария дарвозабони: "Плей-оффга чиққанимиздан фахрланамиз"

Sherzod Nurmatov
3 дек 2022
Грегор Кобель Швейцария терма жамоасининг Сербия устидан қозонган ғалабасинидан кейин (3:2) фикрларини билдирди.

"Биз якуний натижадан жуда фахрланамиз. Ўйин осон кечмади, лекин биз ўз футболимизни кўрсата олдик ва плей-оффга чиқдик.

Сербия – тажрибали, характерга эга жамоа. 1:2 ҳисобидан кейин ўзимизга келиб олганимиз ва ўйинда ғалаба қозонганимиз ажойиб бўлди", – деди швейцариялик посбон.

Эслатиб ўтамиз, Швейцария 1/8 финалда Португалия билан баҳс олиб боради. Учрашув 7 декабрь куни 23:59 да бошланади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Матч ТВ