

“Ўйлашимча, Тухель “Бавария”ни бошқаришга қодир. Дортмунднинг “Боруссия”си унинг қўл остида замонавий футболнинг барча жиҳатларини ўзида жамлаган яхши ўйин кўрсатди. Тухель қўл остида жамоа бундеслигада 2-ўринни олди, кубокни ютди. У жамоада жозибали ўйинни ташкил қила олди. Менга унинг “Боруссия”сини кузатиш ёққан. Шунинг учун ҳам мен уни яхши мураббий деб биламан”, — дейди Хайнкес.



