Юмтити: "Месси ва Иньеста ҳаётда ТВдагидан яхшироқ ўйнар экан"

Aslanov Jasurbek
4 сен 2016, 12:43
"Барселона" янги футболчиси Самуэль Юмтити жамоага кўникиши ҳақида фикр билдирди.

"Херард мен билан кўп суҳбатлашади. У "Барселона" ҳимоясининг ҳақиқий хўжайини: У жамоадошларини бошқаради, маслаҳатлар беради. Бу менга ўсишда ёрдам беради. Жамоада Динь ва Матьё борлиги туфайли кўникишга қийналаётганим йўқ. Испанчани билмайман, аммо Жереми мослашишга ёрдам бермоқда, чунки у бу ерда ҳамма нарсани билади.

Ўз жамоадошларимга қараганимда, улар қанчалик кучли эканлигини тушунаман. Месси ва Иньеста ҳаётда ТВдагидан яхшироқ ўйнаши ҳақиқат" - дейди Юмтити.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo