Юмтити фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

Mirjalol Normatov
16 мар 2022, 22:54
"Барселона" ҳимоячиси Самуэль Юмтити фаолиятини "Лион"да давом эттириши мумкин.

2021 йилнинг қишида "Барселона" футболчиси билан шартномасини 2026 йилга қадар узайтирганди. Ўшанда Юмтити маошининг пасайишига рози бўлганди.

Январь ойида футболчи оёғидан жароҳат олиб, операцияни бошидан ўтказди. Айни дамда у тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Юмтити 2016 йили 25 млн евро эвазига "Лион"дан ўтганди. Шу давр мобайнида у жамоаси таркибида 118 ўйинда қатнашиб, икки марта мамлакат чемпиони бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo