Юлиан Нагельсман мағлубиятдан сўнг фикрларини билдирди

Aziz Tukhtamuradov
8 янв 2022, 08:51
"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсман "Боруссия М"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аслида Гладбахдан кўра, биз ғалабага яқинроқ эдик. Мағлубият хеч қачон ёқимли бўлмайди. Дастлабки 25 дақиқаликда биз яхши ҳаракат қилдик. Янада кўпроқ гол уришимиз керак эди. Кейин эса гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда ҳам яхши ўйнадик ва бир қатор вазиятларга эга бўлдик. Кубок ўйинидан фарқли равишда, бугун биз мағлубиятга лойиқ эмасдик", - деди Нагельсман. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fcbayern.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›