

Франциялик футболчи "Бавария"да аллақачон ҳамма нарсага эришиб бўлганини англаб турибди.
Bild нашри хабарига кўра, Олисе Мюнхен клуби таркибида Чемпионлар лигасида мунтазам равишда ғолиб чиқа олишига ишонмаяпти. У ривожланишни ва янги чўққиларни забт этишни хоҳлайди. Шу сабабли, "Реал"га трансфер Майкл учун қизиқарли вариант бўлиб туюлмоқда.
Бундан олдин Мадриднинг "Реал" клуби Олисе билан тўғридан-тўғри ёки билвосита алоқага чиқмаганини расман маълум қилган эди. Шу билан бирга, ОАВ хабарларига кўра, "қаймоқранглилар" Олисе учун тахминан 150 миллион евро таклиф қилмоқда, бироқ "Бавария" ўз юлдузини қўйиб юборишни истамаяпти.



