"Улар қўлидан келган барча усулларни қўллашди". Дешам Франциянинг ЖЧда Парагвай устидан қозонган ғалабаси ҳақида гапирди

5 июл 2026, 10:30
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ-2026 1/8 финалида Парагвай устидан қозонилган қийин ғалабадан (1:0) сўнг жамоасининг чорак финалга чиққанига изоҳ берди:

"Бу осон бўлгани йўқ. Агар ўйин охирида вазиятларимиздан бирини голга айлантирганимизда, ғалаба анча енгилроқ қўлга киритилган бўларди. Парагвайликлар қўлидан келган барча усулларни қўллашди. Бу томошабинларга ёқадиган футбол эмас, лекин биз бор эътиборимизни сақлаб қолдик, бу эса осон эмасди. Улар жисмонан бақувват жамоа ва жуда яхши ҳимояланишади. Бу биз учун яна бир муҳим олдинга ташланган қадам бўлди. Жанубий Америка жамоаларига қарши ўйнаш доим қийин, лекин футболчиларим бу вазифани уддалашганидан хурсандман. Биз чорак финалдамиз ва бундан завқланишимиз керак", — дея Дешамнинг сўзларини келтиради ФИФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, ўйиндан сўнг ОАВда парагвайликларнинг ҳаракати ва майдондаги хулқ-атвори жуда қўпол ва ҳаддан ташқари агрессив бўлгани қайд этилди. Жаҳон чемпионатининг 1/4 финалида Франция терма жамоаси Марокашга қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FIFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›