UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  2 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  8 20:58"Реал Мадрид" Хаби Алонсо билан келишувга яқин турибди  4 20:34Ўзимизнинг карикатура: ОЧЛдаги "Туташ тақдирлар"  4 20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  3 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  27 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  3 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  2 19:32 "Балли, "Насаф! Балли, Рўзиқул!" - қашқадарёлик моҳир шарҳловчи Ҳусан Темировнинг таваллудига бағишланади  5 19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  1 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  3 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  12 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0

Ёш "аждарлар" қаерда ўйнайди? Янгиликлар

Ёш "аждарлар" қаерда ўйнайди?

Биринчи лига жамоаларининг уй стадионларини таништиришда давом этамиз. Бугун мусобақанинг доимий иштирокчиларидан бирига айланиб бораётган “Насаф-2” жамоасининг “уйи” билан қисқача таништирамиз, албатта суратлар билан.

Биринчи лига жамоаларининг уй стадионларини таништиришда давом этамиз. Бугун мусобақанинг доимий иштирокчиларидан бирига айланиб бораётган “Насаф-2” жамоасининг “уйи” билан қисқача таништирамиз, албатта суратлар билан.

Нурали Султонов бошчилигидаги жамоа рақибларини шаҳардаги “Марказий” стадионнинг биқинида жойлашган “Насаф” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида қабул қилади. Маълум бўлишича, жамоа ўринбосарлари ҳам уй учрашувларини шу стадионда ўтказар экан. Майдоннинг ҳолати кўнгилдагидек дейиш мумкин. Ўлчами ҳам жойида, бу борада ҳеч қандай эътироз йўқ. Майдоннинг бир томонида мухлислар учун трибуна бор. Ажойиб трибуна. Ажойиблиги шундаки, икки қатор пластик стуллар жойлаштириб чиқилган трибунанинг уст ва орқа тарафи ёпилган. Ишқибозлар ёмғир вақтида ҳам бемалол учрашувни хотиржам томоша қилишлари мумкин. Биз Қаршида меҳмон бўлган кунимиз ҳам шундай ҳолатга дуч келдик. Яъни, шу куни ўйин вақтида ёмғир ёғиб, енгил шабада эсиб турди. 200-300 нафар мухлисни ўз бағрига сиғдирадиган трибунада ўтирган 100га яқин ишқибоз ҳеч қандай ташвишларсиз беллашувни томоша қилишди. Айрим ўйингоҳларнинг трибунасида бўлгани сингари ёмғир ҳам, шабада ҳам уларни қўрқитгани йўқ. Яна бир гап: трибуна билан майдон орасида тўсиқ бор. Мухлислар ўйинга ва футболчиларга умуман ҳалақит беришмайди.

Умуман майдоннинг атрофи сетка тўсиқлар билан ўраб чиқилган. Ўша сетка тўсиқларнинг бир тарафида футбол мактаби ошхонаси, яна бир тарафида табиий майдон, учинчи томонда маҳаллий аҳолининг хонадонлари жойлашган.

Икки жамоага ажратилган захира ўриндиғининг ҳолати ҳам кўнгилдагидек. Керак бўлса, захира ҳаками учун ажратилган махсус жой ҳам мақтагулик. Худди трибунада бўлгани каби, тўртинчи ҳакамнинг жойи ҳам усти ва орқа тарафи ёпилган. Шу куни учрашув вақтида биз айнан захира ҳаками билан бирга ўтирдик. Ўйин вақтида ёғиб турган ёмғир на фотоаппаратимизни ва на нетбукимиз қўрқита олгани йўқ. Боиси, ушбу махсус захира ўриндиғи бизни бундай ноқулайликлардан ҳимоя қилиб турди.

Трибунанинг марказида икки қаватли махсус жой бор. У ерда учрашув ва жамоаларнинг расмийлари ўтиришлари мумкин. Тўғри, ўриндиқлар сони кам, аммо бор. Мазкур махсус жой ҳам барча ноқулайликлардан ҳимояланган. Уларнинг олдида икки жамоанинг видео тасвирчилари учун махсус жой ажратилган.

Трибунанинг марказий қисмини қарама-қарши томонида қўл бола табло ишлаб турибди. Учрашув вақтида бу таблони бир болакай ишлатиб турганига гувоҳ бўлдик. “Обод” стадионининг таблоси ҳақида маълумот берганимизда, мазкур табло биринчи лига жамоалар орасидаги энг яхши табло эканлигини айтиб ўтгандик. “Насаф” футбол мактаби стадионидаги табло биз кўрган оддий қўл бола таблолар орасида энг кўрками бўлса керак? Боиси, таблода ҳисобдан тортиб, жамоаларнинг номигача аниқ ва катта ҳарфларда ёзилган. Қарама-қарши томонда ўтирган ишқибозлар бемалол буни ўқишлари мумкин. Ҳисоблар эса, янада каттароқ ўлчамда ўрнатилган.

Жамоалар футбол мактаби тарбияланувчиларига ажратилган ечиниш хоналаридан фойдаланишади. Майдон билан ечиниш хонасининг оралиғи бироз узоқ, лекин танаффус вақтида бориб келса, вақт йўқотилмаса керак. Ечиниш хонасининг ҳолати ёмон эмас. Биз стадионга ташриф буюрганимизда иссиқ сув борасида муаммо борлигига гувоҳ бўлдик, лекин билишимизча бу ҳам вақтинчалик. Хуллас, “Насаф” футбол мактаби стадионидан шундай таассуротлар билан қайтдик.

Фурқатбек НИШОНОВ







Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика