"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди

Khoja
27 дек 2025
"Насаф" етакчиларидан бири Шерзод Насруллаев жамоадан кетаётганига ишора қилди.

Ҳимоячи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида биринчи ва сўнгги ўйинларидан сурат жойлаб: "Биринчи ва сўнггиси", - деб ёзиб қолдирган.

27 ёшли футболчи "Насаф" академиясидан чиққан. У асосий жамоада 2017 йилдан бери ҳаракат қилади. Қаршиликлар сафида Насруллаев жами 200 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 35 та ассист қайд этган.

Аввалроқ, Шерзоднинг янги жамоаси "Пахтакор" бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia