Роналду ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди
04 мар 06:11
Янгиликлар
Роналду ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди
"Ал Насcр" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистонини тарк этгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Буни ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида машҳур инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
"Халқаро ОАВда Криштиану Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу фейк, чунки Криштиану ҳозир "Ал Наcср"нинг машғулот базасида сўнгги ўйиндаги муаммодан кейин даволанмоқда. Криштиану Мадридга қайтиш учун Саудия Арабистонини тарк этмаган"», — деб ёзди Романо.
Аввалроқ 41 ёшли португалиялик футболчи Яқин Шарқдаги қуролли можаро туфайли оиласи билан бирга хусусий самолётда Саудия Арабистонидан шошилинч равишда учиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар
Batar boʻl ... Vohahaha
Batar boʻl ... Vohahaha
Batar boʻl ... Vohahaha
Batar boʻl ... Vohahaha