

Cadena SER журналисти Антон Меананинг маълумотларига кўра, томонлар 26 ёшли ярим ҳимоячининг шартномасини 2030 йилгача узайтириш бўйича келишувга эришдилар.
Янги шартномада маошнинг бироз оширилиши ва қўшимча бонуслар кўзда тутилган. Қайд этилишича, музокаралар чоғида жиддий келишмовчиликлар бўлмаган, шу билан бирга Браим кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши тахмин қилинмоқда.
Шартнома узайтирилиши ҳақида расман мавсум охиригача эълон қилинади.
Жорий мавсумда Диас Ла Лигада 12 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатма билан ажралиб турди.



