

"Арбил" клуби Ироқ биринчилиги тўққизинчи турида "Нафт Миссан" клубига қарши майдонга тушиб, ўзбекистонлик Шерзод Темировнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди.
Темиров ушбу мавсум қойилмақом ҳаракат қилмоқда. Чемпионатнинг тўққизта туридан сўнг футболчи ҳисобида тўққизта гол бор. "Арбил" клуби ҳам Ироқ чемпионати жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.
"Арбил" - "Нафт Миссан" 1:0
Гол: Шерзод Темиров



