UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  1 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  22 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  16 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Хайр, Де Росси ёхуд А Серияни тарк этган фахрийлар Янгиликлар

Хайр, Де Росси ёхуд А Серияни тарк этган фахрийлар

Афсуски, А Серия ҳар йили клуб фахрийлари билан хайрлашади.

Даниэле Де Росси

Ўтган мавсум Франческо Тотти “Рома”даги сўнгги ўйинини ўтказган ва римликлар “Иператор”лари билан хайрлашган эдилар. Аммо яна шунча вақт ўтиб, “бўрилар” сардори жамоадан кетишини тиффозилар ҳаёлига ҳам келтирмаган эди. У бутун умрини Римда ўтказди ва жамоага бўлган садоқати билан бошқалардан ажралиб турди. Клубдан кетишни ўйлаб ҳам кўрмаган Де Росси 35 ёш бўлишига қарамай, яна самарали ўйинлар кўрсата олишига ишончи комил эди. Лекин ҳар сафар ҳам биз истагандек бўлавермас экан. “Рома”нинг америкалик хўжайинлари Де Росси суст ўйнади деб, унга янги шартнома таклиф қилишмади. Ҳаттоки, Даниэле жамоада қолиш учун маоши пасайишига тайёр эканлигига ҳам қараб ўтиришмади. Кўп ўтмай, жамоада функционер лавозимида иш олиб бораётган Тотти ҳам раҳбарият билан бўлган келишмовчиликлардан сўнг ишдан бўшашини маълум қилди.

Де Росси сўнгги учрашувида тиффозилар олдида тиз чўкиб, йиғлаб улар билан хайрлашди ва “Рома”га бўлган муҳаббати абадий эканини таъкидлади. Даниэле фаолиятини якунлагани йўқ, аммо Италияда қолиш эҳтимоли жуда кам. Шарқда унга бўлган қизиқиш юқори, Дэвид Бэкхэм эса МЛСдаги клубида уни кўришни истаяпти.


Эмилиано Моретти

Марказий ҳимоячи 2013 йил Генуядан Туринга ўтган ва аста-секин уларнинг севимли футболчилари қаторидан жой эгаллаган. Унга доим ишонса бўларди. Ўйинчи асосий таркибга киролмаган пайтларда ҳам бундан ғазабланмас эди. Шунга қарамай, Моретти соғлом ва бақувват экани билан бошқалардан ажралиб турар, камдан-кам ҳолларда жароҳат оларди. Учрашувларни асосан баъзи сабаблар ёки дисквалификация туфайли ўтказиб юборган. Бу йил ҳам у жамоага катта ёрдам берди ва иккинчи мавсумда “буқалар” ҳимоя чизиғининг ишончли ўйинчисига айланди.

Моретти “Торино”нинг 601 ўйинидан 198тасида майдонга тушди. "Биз Эмилиано биз билан қолишини истаймиз, – дейди клуб президенти Урбано Кайро. – Эмилиано – юқори даражадаги профессионал ўйинчи. У кўп нарсани энди ўрганмоқда, аммо келажакда Моретти кучли мутахассис бўлиб етишади".

Дарҳақиқат, Моретти каби кадрларга беэътибор бўлиш ярамайди.



Сержио Пелисье

2000 йилда ёш италиялик ҳужумчи Сержио Пелиссье Веронага кўчиб ўтади ва у ерда 17 йил қолиб кетади. "Кьево" сафида у 480 ўйин ўтказди ва 137 та гол урди. Йиллар ўтар экан у нафақат тажриба орттирди, балки сардорлик боғичига эга бўлди, ЕЧЛ саралашида майдонга тушди. Апрель ойида Сержио 40 ёшни қаршилади. Ҳозирга келиб, у камроқ учрашувда майдонга тушмоқда ва сезиларли даражада кам гол уряпти - 19 ўйинда 4 гол. Афсус, "Кьево" А Серияни тарк этди ва Пелисьенинг буюк эпохаси (даври) ҳам якунига етди.

Катта эҳтимол билан у Веронадан ҳеч қаерга кетмайди ва клуб элитага қайтиши учун қайсидир лавозимда жон куйдиради. Сержио билан ўйнаган ёш футболчилар, ҳужумчига ёшларга катта таъсир ўтказгани ва кўплаб нарсаларда ёрдам бергани, маслаҳатини аямаганини таъкидлашди. Пелисьенинг ўзи ҳам мураббийлик фаолиятини бошлаш ҳақида гапирган, аммо дастлаб болалар билан ишлаш ниятидалигини маълум қилган.



Маттео Бриги

"Пармa" тарбияланувчиси "Fifa" симуляторининг қахрамонларидан бири. Ким билади дейсиз, балки ўйин яратилишида бевосита иштирок этганлардан бири "Парма"нинг ашаддий мухлиси, балки Бригининг таниши бўлгандир. Ахир А Серияда энг яхши деб топилган футболчининг кўрсаткичлари ўзининг нуқтасида Жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси бўлган Зинедин Зиданникидан яхшироқ эканлигини бошқа қандай изоҳлаш мумкин?  Нима бўлганда ҳам Бриги чинакамига жаҳон юлдузи даражасига чиқа олмади ва Италия миллий термасидан мустаҳкам ўрин ола билмади. Энг яхши даврларини "Рома"да Лучано Спаллетти қўл остида ўтказди ва ҳар доим мустаҳкам соғлиғи, ҳамда курашга чанқоқлиги билан ажралиб турди.

Ўтган йили у "Эмполи" А Серияга чиқишида фаол иштирок этди. Бу мавсум эса 10 та ўйинда майдонга тушди ва ҳаттоки гол урди. Бриги ўзига қолса, жамоада яна бир йил қолишини айтиб ўтди. Лекин Б Сериянинг ўта тиғиз тақвими Маттеога буёғига бироз қийинлик қилади. Бриги фаолияти давомида 525 ўйинда майдонга тушди ва 35 голуришга муваффақ бўлди, шунингдек мамлакат бош жамоаси либосида 4 учрашувда иштирок этди.



Андреа Барцальи

2011 йил Барцальи "Вольфсбург"дан "Ювентус" ўтаётганда кучли, лекин дангаса ҳимоячи ҳисобланарди. Ўзининг улкан иқтидори тўлиқ намоён қила олмаган, ва қила олмайдиган, арзирли ҳеч қандай ютуққа эриша олмайди дейилган футболчи эди. Ўтган вақт давомида Андреа 8 марта скудеттода зафар қучди, ўша дангасалигида А Сериянинг энг яхши ҳимоячиси деб топилди, ҳамда бир неча бор тур рамзий термасидан жой эгаллаган. Айнан Барцальи-Кьеллини-Бонуччи учлиги Антонио Контенинг ғалабалари пойдевори бўлиб хизмат қилган. У бу учликнинг етакчиси бўлмаслиги мумкин, лекин айнан у мушкул вазиятда Кьеллини ва Бонуччининг хатоларини ёпибкета оларди. Бутун бир тизим ишлашида ҳар бир деталнинг ҳам ўз ўрни бор. Тосканиялик бу йигит ортда қолган мавсум кам ўйин ўтказди, лекин Аллегри зарур паллада тажрибали, камтарин Андреага мурожаат қилиши мумкинлигини билиб ишлади. 

Барцальининг ўзи фаолиятининг сўнгги ўйинини ЕЧЛ финалида ўтказишни ният қилганди, ўхшамади. Бироқ ушбу совринсиз ҳам Андреанинг фаолиятига хавас қилса арзийди. Келажаги борасида у ҳеч нима гапирмади, лекин яқин йилларда уни майдон четидан шогирдларига кўрсатма бераётганини тасаввур қилиш қийин эмас. Костьюм-шим, кўйлак, расмий кийиниш услуби Барцальига ярашади.



Муаллиф: Сергей Румянцев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика