

"Ҳаммаси жуда хафа қиларли. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, мағлуб бўлиш – бу оғир юрак билан ортга қайтиш. Иккинчи бўлимда улар биздан кучлироқ эди. Лекин биз ҳам юқори савиядаги жамоамиз, биринчи бўлимда биз яхшироқ эдик. Биз кучайишимиз керак ва шундай қиламиз", – деди де Йонг.
ПСЖ 6 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. "Барселона" 3 очко билан 16-ўринда кетмоқда.
Парижликлар 3-турда "Байер"га қарши, каталонияликлар эса "Олимпиакос"га қарши майдонга тушади. Ҳар икки ўйин 21 октябрь куни бўлиб ўтади.



