"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда

Alisher Ostonov
20 сен 2025, 11:35
"Барселона" спорт директори Деку ярим ҳимоячи Френки де Йонг билан шартномани узайтиришга умид қилмоқда.

"Биз Френки билан музокаралар олиб боряпмиз. Ишончим комилки, биз келишувга эришамиз. У биз учун муҳим ўйинчи. Менимча, у "Барселона"да бахтли ва биз ҳам ундан мамнунмиз. Шундай экан, ҳеч қандай муаммо бўлмайди, деб ўйлайман", - деди Деку.

28 ёшли нидерландиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Футболчи бу мавсумда барча турнирларда 3 та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Lance