UZ

Сўнгги янгиликлар

21:01Ямал, Мбаппе, Дембеле... Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди  0 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  177 20:25Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  46 19:58Салиба "Реал"нинг қизиқиши ҳақида: "Аввало, "Арсенал" билан совринлар ютмоқчиман"  1 19:32"Наполи" Майнуга ҳафтасига 40 000 евро тўлашга тайёр  0 19:03Гвардиола: "Ҳоланд Роналду ва Месси билан бир хил даражада"  17 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  1 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  0 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  10

Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин Янгиликлар

Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

Уругвай терма жамоаси футболчилари жароҳат олишган.

Хабарингиз бор, яқинлашиб келаётган ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки карра жаҳон чемпионлари Уругвай терма жамоасига ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Учрашув 13 октябрь куни Малайзияда ўтказилиши режалаштирилган. Уругвай терма жамоасининг икки нафар асосий футболчиси - ҳужумчи Дарвин Нуньес ва ҳимоячи Хосе Мария Хименес, Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Ёзда "Ал Ҳилол" сафига кўчиб ўтган ҳужумчи ўтган ҳафта машғулотлардан бирида тиззасидан жароҳат олган ва айни дамда жароҳатдан тикланиш жараёнида. Шу сабабли, Нуньес Элит ОЧЛ доирасидаги "Насаф"га қарши учрашув қайдномасидан ўрин олмади ва Қаршига келмади. Риёд клуби бош мураббийи Симоне Инзаги матбуот анжуманларидан бирида Нуньес ФИФА кунлари давомида жароҳатидан тўлиқ тикланиб олиши ҳақида айтиб ўтди.


"Атлетико" ҳимоячиси Хосе Мария Хименес эса КЖЧда олган жароҳатидан тикланмоқда. Уругвайлик ҳимоячи сўнгги бор, 20-июнь санасида КЖЧ доирасида ўтказилган "Атлетико" - "Сиэтл Саундерс" ўйинида майдонда ҳаракатланган эди. Mundo Deportivo маълум қилишича, Хименес жамоавий машғулотларга қайтиб улгурган, аммо шанба куни ўтказилган "Реал"га қарши ўйин қайдномасидан ўрин олмаган эди. Шунингдек, уругвайлик журналист Хавьер Де Леон маълум қилишича Хименес Уругвай терма жамоасининг октябрь ойидаги йиғинларига чақирилиш эҳтимоли кам.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
30 сен 12:43:07
Fc Milan20
Ertaga oktyabr keladi, lekin hali ham Urugvaydan tashqari boshqa raqib topganimiz yo'q oktyabrdagi yana bir FIFA kuni uchun.
+1   
30 сен 18:43:33
Shovruq88
Низом фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агарда Уругвайни ютсак, ФИФА кунлари ўтказилган ўйин учун очколар берилиб рейтингда янда юқорилиш имконияти пайдо бўларканда.
Албатта Ман хам шуни айтмокчи эдмм
Иложи Бориса жанговор таркиб билан
+1   
30 сен 17:18:10
Низом
Агарда Уругвайни ютсак, ФИФА кунлари ўтказилган ўйин учун очколар берилиб рейтингда янда юқорилиш имконияти пайдо бўларканда.
+1   
30 сен 12:57:26
NEWS 24
Menimcha yana qoshnilarimiz bilan oynasak kerak yevropadan raqib topish qiyinmi shunchalik jchga chiqqan bolsak saviyamiz yomon emasku
   
01 окт 02:55:39
Young Lord
Pakhtakor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Булар уйнамаса Уругвайга кийин буладими дейманда. Ютиб куямиз шекилли Уругвайни
O'shanga boshqa xamma jamoalar bizga raqibliblik qilishdan bosh tortishyabimikina? Birdan O'zbekistonga yutqazib qo'ysa qancha ochko tashavoradiku ????
   
01 окт 02:53:27
Young Lord
Urugvaydan keyin bironta Afrika yoki KONKAKAF vakillari topilmayabdimi? Masalan Kanada, Jamayka, Gonduras ko'pku jamoalar. Yoki Afrikadan Misr, Jazoir (Algeria) Marokash (Morocco), Senegal va xakozo
   
30 сен 13:28:59
Pakhtakor
Булар уйнамаса Уругвайга кийин буладими дейманда. Ютиб куямиз шекилли Уругвайни
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика