UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  0 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  4 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0

Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди" Янгиликлар

Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"

Эртага Элит ОЧЛнинг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Унда Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубини қабул қилади. Учрашувдан аввал меҳмонлар бош мураббийи Симоне Индзаги ва футболчи Маркос Леонардо фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барчага хайрли кеч. Биз Қаршига 2-тур ўйинида иштирок этиш учун келдик. "Насаф" яхши жамоа. "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди. Таркиб ҳам анча кучли, айниқса индивидуал жиҳатдан кучли ўйинчилар", - деди Симоне Индзаги.


"Ўйин қийин бўлишини кутяпман. "Насаф" жиддий рақиб ва эртанги учрашув биз учун бошқача бўлади. Сабаби бу Саудия чемпионатидаги навбатдаги ўйин эмас. Бу Элит ОЧЛ. Эртага яхши натижа қайд этиш учун боримизни берамиз", - деди Маркос Леонардо.




- Жамоангизнинг Саудия чемпионатига тайёргарлиги билан ОЧЛ ўйинларига тайёргарлик кўриш тизими фарқ қиладими? Қайси мусобақа сиз учун муҳимроқ?

- Менга барча мусобақаларга муҳим. Фарқи йўқ, чемпионатми ёки Кубок ёки ОЧЛ. Мен мусобақаларни ажратмайман ва барчасига курашаман.

- Дарвин Нуньесни Қаршига олиб келмадингиз. Нуньес ҳали жамоа ўйинига тўлиқ мослашиб улгурмади десак бўладими?

- Нуньеснинг тиззасида жароҳати бор. У ФИФА кунларида тезроқ сафга қайтиб олади деган умиддаман.

- Саудия Арабистони терма жамоаси сўнгги вақтларда кучсизланиб қолгандек. Бунга сабаб, Саудия клубларининг яхши легионерларни ўз сафига қўшиб олишиданми? Ушбу жиҳатлар бир-бирига боғлиқ деб ўйлайсизми?

- Саудия Арабистони чемпионати даражаси жуда яхши деб ўйлайман. Клублар кучли ва яхши ташкилий ишлар. Терма жамоага келсак, уларни ҳам кузатишни бошладим. Терма жамоа бош мураббийи билан танишмиз. Саудия Арабистони терма жамоасининг сўнгги икки учрашувини томоша қилдим.



Футболчига

- Маркос Леонардо ўтган ўйинда қайдномада эмас эди. Эртанги баҳсдан олдин эса у қайдномадан жой олди, аммо Жоао Канселу қайдномадан тушиб қолди. Шу ҳақда фикр билдирсангиз.

- Бу нормал ҳолат. Икки хил турли ҳолат. Мен бошида қайдномада бўлмасам керак ва сафарга бормайман деб ўйлагандим, аммо ҳозир мен таркибдаман ва сафарга келдим. Бу имкониятдан максимал фойдаланмоқчиман.

- Ушбу мусобақадаги "Ал Ҳилол"нинг мақсади қандай ва бошқа даъвогарларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Барча жамоаларни ўрганиб ва кузатиб бормоқдамиз. "Дуҳаил" бизнинг биринчи рақибимиз эди, энди эса "Насаф"га қарши ўйнаймиз. "Ал Ҳилол" ушбу мусобақада ғалаба қозониш учун борини беради.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

+5   
28 сен 21:46:01
Jasurbek Kurbanov
Утган йилги энг зур тренерлардан бири Инзаги бугун НАСАФ жамоаси тугрисида гапиради деб ким уйлабди.!!!
+4   
28 сен 22:15:00
BXZ BXZ
Ал Хилол жиддий ва Осиё микёсида у́та кучли жамоа лекин Насаф класс ку́рсатиб тартибли химоя ва агрессив хужумлар оркали галаба козонади деб у́йлайман . Насафга омад ва галаба тилаб коламан ва мухлислик килиб жон деб дуода бу́ламан Пахтакор мухлиси .
+3   
28 сен 21:24:14
Sherzod Muxammadiyev
Насаф яхши жамоа ,Ал хилол хам яхши жамоа хозир хилол утган йилгидай кучли эмасдай куриняпти лекин хушер туриб ютамиз насиб булса
+3   
28 сен 20:49:55
Шухрат
Хусантемиров калпогидан танидим
+3   
28 сен 20:48:57
TOMJIQ_OLOT
Инзаги Қаршида! Гап йўқ! Олға, "Насаф"! Чиройли ўйин ва албатта ғалаба кутиб қоламиз!
+2   
28 сен 20:59:25
Azizjon
☆☆NASAF ☆☆2:1 YUTAMIZ OLGA UZBEKISTON♡♡...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика