"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради
02 окт 2025 00:31
Янгиликлар
"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради
Френки де Йонг "Барселона" билан шартномасини узайтирмоқда.
Diario Sport нашрининг хабар беришича, ярим ҳимоячи Френки де Йонг клуб билан янги шартнома тузишга келишиб олган. Битим 2029 йилгача мўлжалланган. Таъкидланишича, яқинда бўлиб ўтган учрашувда футболчининг вакиллари "Барса"га нидерландиялик футболчи бу масалани имкон қадар тезроқ ҳал қилишни ва ортиқча муаммоларни келтириб чиқармасликни истаганини маълум қилган. Натижада улар тез орада барча шартларни келишиб олишди ва ҳужжатлар алмашиш жараёни бошланди.
Барча расмий ишлар бир ҳафта ичида якунланиши кутилмоқда.
Де Йонг 2019 йилдан буён "Барселона" сафида тўп сурмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар