Хадсон-Одои клубини алмаштирадими?
02 июл 2022 20:25
Янгиликлар
"The Athletic"нинг хабар беришича, Каллум Хадсон-Одои фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа бир жамоасида давом эттиришга яқин турибди. Тахминларга кўра, у номлари ошкор этилмаган кўплаб Англия клублари қизиқишлари доирасида.
Хадсон-Одоининг ўзи фаолиятини бошқа клубда давом эттирмоқчи, чунки "Стэмфорд Бриж"даги келажаги бобида унинг ишончи комил эмас. У "Челси"да асосий таркиб ўйинчиси эмас, шунинг учун бошқа вариантларни кўриб чиқишга тайёр.
Хадсон-Одои ўтган ёзда Дортмунднинг "Боруссия"си ёки "Бавария"га ўтиши мумкин эди, бироқ "Челси" ҳар икки ҳолатда ҳам футболчини қўйиб юборишдан бош тортган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар