UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  8 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   3 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  11 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  8 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4

Хаби Алонсо: “Зиданнинг ўсишидан ҳайратдаман” Янгиликлар

Хаби Алонсо: “Зиданнинг ўсишидан ҳайратдаман”

“Реал”нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва айни пайтда “Бавария”да ўйнаётган Хаби Алонсо “Onda Cero” нашрига интервью бериб, келажакдаги режалари ва собиқ клуби хусусида берилган саволларга жавоб қайтарди.

– “Бавария” билан шартномангиз 2017 йилда тугайди. Келажакка қандай режаларингиз бор?
– Айни пайтда фақат футбол ҳақида ўйлаяпман. Ўзимда бор нарсадан роҳатланишни истайман. Мавсум якунида бу мавзуни клуб раҳбарияти билан муҳокама қиламиз.

– “Реал” Зидан бошчилигида қандай ўйин кўрсатмоқда?
– У жуда тажовузкор жамоа, албатта яхши тарафлама айтяпман. Мадрид клуби Зидан қўл остида ҳимояни унутмасдан позицион ҳужумлар вақтида эҳтиёткор ҳаракат қиладиган жамоага айланди. Зиданнинг ўсишидан ажабландим десам ҳам бўлади. У Чемпионлар лигасида зафар қучди ва ҳозир Ла Лигада якка пешқадамлик қиляпти.

– У Криштиану Роналдуни марказий ҳужумга қўяётганига қандай муносабат билдирасиз?
– Роналду аллақачон бу ролга кўниккан. Аммо Криштиану учун бу қадрдон позиция эмаслигини айтиб ўтиш лозим. У қанотларда ўйнашни истайди, бу кўриниб туради. Унинг сезиш қобилияти мени ҳайратлантиради. Роналду доим тўп қаерга бориши мумкинлигини билади. У кўп голларни тўпга биринчи тегишдаёқ уради.

– Собиқ жамоангиздан кимлар билан мулоқот қилиб турасиз?
– Лука Модрич, Серхио Рамос ва Начо билан.


– “Реал” ўйинчиси сифатида “Камп Ноу”га биринчи ташрифингизни эслайсизми?
– Буни унутиш мумкин эмас. Ўша ўйин бошиданоқ биз учун яхши кечмади. Учрашув ортида шунчаки уч очкодан кўпроқ нарса турарди, ахир бу муҳим тўқнашув. “Реал”даги фаолиятимга муваффақиятли баҳо берган бўлардим. Ўз вазифамни бажардим, жамоа билан Чемпионлар лигасида зафар қучдим. “Реал” футболчиси сифатида буни амалга оширмасанг, ўзингни ноқулай сезасан.

– “Барселона” Хосеп Гвардиола кетгандан кейин қандай ўзгарди?
– Ҳозир жамоанинг қарши ҳужумларда анча яхши ҳаракат қилаётгани аниқ. Луис Энрике схемани ўзгартирди. Шунга қарамай, Гвардиола даврида жамоа позицион ҳужумларда яхшироқ ўйнаган деб ҳисоблайман.

– Жозе Моуриньога қандай муносабатдасиз?
– У Мадрид жамоаси учун жуда муҳим мураббий бўлганди. У устозим бўлгани сабабли ҳимоя қилганман. Гап Жозеда эмас, балки менинг ўзимни тутишимда. Унинг ўрнида бошқа мутахассис бўлганда ҳам шундай йўл тутардим.

– “Лейпциг”нинг Бундеслигада пешқадамлик қилаётганига қандай муносабатдасиз?
– Бу жамоа ҳар қандай рақибни асабийлашишга мажбур қилади. “Бавария” Бундеслигада пешқадамлик қилишга ўрганди, аммо жорий мавсумда ушбу клубни қувиб ўтиш учун жиддий интилишимизга тўғри келади.

– “Бавария”нинг ҳозирги ҳолатини қандай баҳолайсиз ва Карло Анчелоттининг Моуриньо ва Гвардиоладан устунлиги нимада?
– Ҳозир жамоамиз машғулот жараёни тарафдан ўзгаришларни бошдан кечиряпти. Ўйинимизни яхшилаш учун уч ҳафта вақтимиз бор. Анчелоттининг услубига келсак, у Моуриньо ёки Гвардиола таклиф қилган нарсадан катта фарқ қилмайди.

– “Ливерпуль”ни тез-тез эслаб турасизми?
– Бу клуб юрагимда алоҳида ўрин эгаллайди. Бу жамоада ўтказган даврим фаолиятимда муҳим ўрин тутади. Айнан Англияда биринчи фарзандим дунёга келди. Бу мамлакат билан мени кўплаб илиқ хотиралар боғлаб туради.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика