

"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор Чемпионлар Лигаси 1/8 финал баҳсида рақиб дарвозасига иккита гол уришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Винни (22 ёш ва 224 кун) "Реал" сафида ЕЧЛнинг кетма-кет учта баҳсида гол урган иккинчи энг ёш футболчига айланди. Бу борада Рауль Гонсалес ундан яхшироқ кўрсаткичга эга. Рауль 1999 йил декабрида 22 ёш ва 163 кунлигида Чемпионлар Лигасининг қаторасига уч учрашувда гол уришга эришган.



