Виллиан Англияни тарк этиши мумкин
31 мар 2020 11:40
Янгиликлар
Виллиан Англияни тарк этиши мумкин
"Челси" ярим ҳимоячиси Виллианнинг келажаги сўроқ остида турибди.
31 ёшли бразилиялик футболчи АПЛда қолишни истамоқда. Унга "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда. У шунингдек бошқа таклифларни ҳам кўриб чиқади.
"Мен Англия Премьер-лигасида қолишни хоҳлайман, аммо бошқа лигаларда ўйнашимни ҳам истисно қилмайман", - дейди Виллиан.
Виллиан жорий мавсум "Челси" сафида АПЛда 28та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришган.
Эслатиб ўтамиз, хавбек "Челси"га 2013 йилда Россиянинг "Анжи" клубидан ўтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Фикрлар