Виктор Вальдес: “Барселона”дан кетишдан олдин, клуб билан Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишни истардим
30 июл 2013 11:10
Янгиликлар


Виктор Вальдес: “Барселона”дан кетишдан олдин, клуб билан Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишни истардим
Бир йилдан сўнг клубни тарк этишни режалаштирётган “Барселона” клуби дарвозабони Виктор Вальдес, янги мавсумда бажарадиган вазифалари тўғрисида маълумот бериб ўтди.
“Олдинги айтилган гапларимга қўшимча қилишни истамайман ва клубдан кетиш бўйича қабул қилган қароримни ҳам ўзгартирмайман
Бироқ “Барселона”дан кетишимдан олдин, клуб билан биргаликда яна бир бор Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишни истардим. Бу билан клубдаги фаолиятимга ажойиб хотима ясаган бўлар эдим”.
Мартино - футболчилар билан мураббий орасида ҳеч қандай тўсиқ қолдирмайдиган мураббий. Мен у ва унинг ёрдамчиси билан суҳбатлашдим. У бир мақсад сари интиладиган инсон. У бизлардан ғалабалардан чарчаб қолмаслигимизни сўради”, - дейди Вальдес.

Фикрлар