Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"
29 апр 12:50
Янгиликлар
Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"
"Бугунги ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрдик. Шу боис, Ўзбекистон кубоги 2-тур учрашувида асосий таркиб футболчилари иштирок этишмади. Ғалаба қозниш учун барча кучни ишга солдик. Голли узатмага келсак, шунчаки ўхшаб қолди.
Мураббий майдонда эркин ҳаракат қилишимизга рухсат берган, бизга хотиржам ўйин намойиш этишни уқтиради. Хато қилишдан қўрқманглар дейди.
Ҳеч қандай жамоада идеаллик мавжуд эмас. Баъзи ўйинларда гол уриш қийин. Масалан, "Қизилқум"га қарши ўйинда рақиб жамоа футболчилари ётиб олиш эвазига вақт чўзиб, қолаверса, ўз яриммайдонида 11 киши ҳимояланиб, вазиятлардан фойдаланиш имкониятини мураккаблаштирди.
Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман. Мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар бизни қўллаб-қувватлаб туришса, яхши натижалар билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", деди 23 ёшли футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар