UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  165 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим» Янгиликлар

«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»

«Хоразм»га қарши учрашувда Суперлигада дебют учрашувини ўтказган Шота Гвазава «Қўқон-1912» матбуот хизматига қисқа интервью берди.

Биринчи навбатдаги кечаги учрашув ҳақида нималар дея оласиз? Сиз учун Суперлигада дебют бўлди.

- Авваламбор барчани кечаги ғалаба билан табриклайман. Бу ҳар томонлама жуда муҳим ўйин бўлди ва ўйиндан олдин ўйлаганимиздек, осон ўйин бўлмади.

Мураббийлар штаби кўрсатмаларига амал қилдик: рақиб ҳимоясига максимал босим ўтказдик ва ўйинни кўпроқ қарши ҳужумлар устига қурдик, бу эса натижага таъсир қилди ва 3 очкони қўлга киритдик.

Дебютимга келсак, мен жуда хурсандман. Мен бу лаҳзани анчадан бери кутгандим. Имкон қадар тезроқ қайтишга ва жамоамга ёрдам бериш учун кўп меҳнат қилдим.

Мураббийлар штабига ишончлари учун раҳмат айтаман. Мен ишлашда давом этаман ва ўйиндан ўйинга оптимал формага кираман деб ўйлайман.

Умуман олганда сиз иккита жамоа сафида пролигада ўйнадиингиз ва бу йил Суперлигада. Биринчи ўйиндан сўнг Суперлиганинг даражаси ҳақида фикрингиз.

- Ўзбекистонга келганимда мақсадим Суперлигага чиқиш эди ва бунга эришганимдан жуда хурсандман. Ўтган йили «Қўқон-1912» жамоаси ҳақли равишда Суперлига йўлланмасини қўлга киритиб, мухлисларимизни хурсанд қилдик деб ўйлайман.

Суперлиганинг савияси жуда кучли.

Бу ерда ўйин тезлиги юқори, барча жамоаларда сифатли ўйинчилар бор ва ўйин натижасига таъсир қиладиган кичик хатоларга ҳам йўл қўймаслик учун концентрация жуда юқори бўлиши керак.

«Хоразм» билан ўтган мавсум Пролигада тўқнаш келгандик. Ўтган мавсумдаги жамоадан ҳозиргисини қандай фарқлари бор экан?

- Ўтган мавсум билан солиштирганда, «Хоразм» жамоаси анча кучайгани ўйинларидан ҳам кўриниб турибди ва улар билан ўйнаш ҳамма учун жуда қийин бўлади.

Узоқ муддат жароҳатдан даволандингиз? Ҳозирги ҳолатингиз қандай, умуман олганда ҳозир жароҳат сизни безовта қилмаяптими?

- Ҳа, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Худога шукур, ҳаммаси ортда қолди. Ҳар куни юқори формага қайтиш ва жамоага бу мавсумдаги мақсадларига имкон қадар кўпроқ эришишга ёрдам бериш учун жуда қаттиқ меҳнат қиляпман!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика