UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  16 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  74 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"ни тотал устунлик билан ютди Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"ни тотал устунлик билан ютди

Суперлига 7-туридан ўрин олган беллашув поёнига етди.

Суперлига

7-тур

"Навбаҳор" – "Бухоро" 3:0 

Наманган. "Марказий" стадиони. 18:00

Гол: Аббос Ғуломов (Алишер Одилов) 15', Саидазамат Мирсаидов (Забиҳилло Ўринбоев) 46', Гильерме Гедеш (Шоҳмалик Комилов) 62'

 Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов

Ёрдамчи ҳакамлар: Авазбек Абдуллаев, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Акмал Раҳимов

Назоратчи: Тимур Галеев

VAR: Рустам Лутфуллин

AVAR: Руслан Серазитдинов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Навбаҳор": 1.Умид Эргашев, 8.Шоҳмалик Комилов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 77), 9.Забиҳилло Ўринбоев (29.Педро Аугусто, 77), 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Бенжамин Тейди, 17.Русланбек Жиянов, 36.Гильерме Гедеш, 37.Алишер Одилов (6.Шерзод Ғуломжонов, 77), 70.Аббос Ғуломов (21.Риан Исломов, 65), 71.Наврўзбек Иминжонов (33.Сергей Карпович, 31), 99.Игор Габриэл.

Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 4.Шаҳзод Таиров, 27.Жаҳонгир Турсунов, 55.Комилжон Тожиддинов.

"Бухоро": 21.Отабек Боймуродов, 5.Сардор Қулматов, 17.Жавоҳир Рўзиев, 19.Билол Туплиев (77.Асилбек Қаюмов, 54), 25.Фране Чирьяк (7.Муҳаммадсафо Фозилов, 69), 27.Муҳаммад Юлдашев (9.Ҳусайн Эргашбоев, 54), 33.Йосип Томашевич (6.Равшан Хайруллаев, 69), 71.Альберт Нуруллаев (10.Шоҳруз Норхонов, 46), 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич, 97.Шаҳбоз Жўрабеков.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Иззатилло Пўлатов, 4.Жавоҳир Ўтамуродов, 14.Маҳмуд Жўрабоев.

Огоҳлантириш: Билол Туплиев (52).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+3. Саидазамат Мирсаидовнинг томирлари тортишиб қолган кўринади. Унга майдоннинг ўзида ёрдам кўрсатилмоқда. 

90. Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Жўрабековнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасига ҳеч ким етиб бора олмади. 

85. Эргашбоев ҳужум чоғида Саидазамат Мирсаидовга нисбатан қўполлик ишлатди. 

83. Жўрабековнинг қанотдан йўллаган зарбаси хафли кўриниш олди, бироқ тўп дарвозанинг ташқи томонидаги тўрга бориб тушди.  

80. Уууух! Педро жарима майдончаси ичига ёриб кириб, зарба йўллади, бироқ Карпович "подкат" орқали тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

77. "Навбаҳор"да 3 та алмаштириш: Ўринбоев ўрнига Педро, Одилов ўрнига Ғуломжонов, Комилов ўрнига Холдорхонов тушди. 

75. Алишер Одилов жарима майдончаси ичига кириб бориб, ҳимоячининг ўзи томон зарба берди, шериклари ундан пас кутишаётганди.  

72. Уууух! Фозиловнинг айланма зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

71. Фозиловнинг ичкарига оришиб берган тўпини Эргашев эгаллаб олди. 

69. "Бухоро"да 2 та ўзгариш: Чирьяк ўрнига Фозилов, Томашевич ўрнига Хайруллаев туширилди. 

65. "Навбаҳор"да алмаштириш: Ғуломов ўрнига Исломов учрашувни тугатиб қўяди. 

64. Зарбааа! Алишер Одилов бир ҳимоячини ортда қолдириб, ўнг оёқда дарвозага зарба берди, ноаниқ.

62. ГОЛ! Комиловнинг бурчак зарбасидан оширган тўпини Гедеш бош билан дарвозага киритди – 3:0! 

58. Ууух! Жияновнинг бурчак зарбасидан ошириб берган пасини Карпович бош билан дарвозага йўналтиришга уринди, хавфли, аммо ноаниқ. 

54. "Бухоро"да 2 та амлаштириш: Туплиев ўрнига Қаюмов, Юлдашев ўрнига Эргашбоев майдонга тушди. 

52. Билол Туплиев Руслан Жияновга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди. 

50. Саидазамат Мирсаидов Руслан Жиянов томон пас бермоқчи бўлди, бироқ Туплиев бунга қаршилик қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

46. ГОЛ! Забиҳилло Ўринбоевнинг финт билан берган пасидан кейин Саидазамат Мирсаидов дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди ва дарвозага йўл топди – 2:0!

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Бухоро"да ўзгариш: Нуруллаев ўрнига Норхонов баҳсни давом эттиради. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус!

45+4. Алишер Одилов катта тезликда олдинга бориб, ичкарига кириб борди. Бироқ якунда кучсиз зарба йўллаб, тўпни дарвозабонга шунчаки совға қилди.  

45+2. Алишер Одилов Жўрабековга нисбатан бироз қўпол ўйнади, жарима зарбаси. 

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

44. Забиҳилло Ўринбоев ва Сардор Қулматов ҳаводаги курашда жиддий тўқнашиб кетди, улар тиббий ёрдамга муҳтожлик сезди. 

39. "Бухоро"дан хавфли ҳужум! Дастлаб Юлдашев, кейин эса Туплиев зарба берди, аммо Саидазамат Мирсаидов тўп йўлига тўғаноқ чиқди. 

37. Ууух! Карповичнинг узатмасидан кейин Ўринбоев бош билан дарвозани ишғол қилишга уринди, аммо Боймуродов шу ерда эканлигини яна бир бор намойиш этди. 

34. Тўпни қайтаришга астойдил ҳаракат қилган Умид Эргашев дарвоза устунига бориб урилди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

32. Зарбаааа! Жавоҳир Рўзиевнинг олисдан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсини тегиб қайтди. Даҳшатли зарба! 

31. "Навбаҳор"да алмаштириш: Иминжонов ўрнига Карпович туширилди. 

30. Иминжонов иккинчи бор майдонда ётибди. У оёғида оғриқ ҳис этмоқда ва ўзгартирилиши кутилмоқда. 

28. Зарба! Фране Икичнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Умид Эргашев илиб олди. 

27. Зарба! Алишер Одиловнинг бош билан берган зарбаси аниқ, аммо хавфсиз чиқди. Боймуродов ўз ўрнида! 

25. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 55% – 45%. Наманганликлар бироз устунликка эга. 

21. Комиловнинг стандартдан ҳаволатиб оширган пасидан сўнг Русланбек Жиянов бош билан зарба беришда қийинчиликка дуч келди. 

20. Иминжоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, у бироз жабрланди. 

18. Уууух! Билол Туплиевнинг бурчак зарбасидан ошириб берган пасидан кейин бухороликларнинг икки вакили тўпни дарвозага тўғрилаб қўйишга уринди, аммо муваффақиятсизликка йўлиқишди. 

15. ГОЛ! Алишер Одиловнинг пасидан кейин Аббос Ғуломов чап оёғида ерлатиб дарвозанинг ўнг томонини нишонга олди – 1:0!

14. "Навбаҳор" марказдан то жарима майдончаси ичига қадар етиб келди, бироқ Ғуломовнинг пасини ҳимоячилар узоқлаштиришди. 

12. Билол Туплиев қанотдан ошириб берган пасидан сўнг тўп майдондан чиқиб кетди, тушунарсиз ва манзилсиз узатма. 

9. Габриэл ҳаводаги курашда Альберт Нуруллаевга нисбатан қўпол ҳаракат қилди, жабрдийдага тиббиёт ходимлари ёрдам кўрсатишди. 

7. Зарбааа! Мирсаидовнинг узатмасидан сўнг Аббос Ғуломовнинг акробатик услубдаги зарбасига аниқлик етишмади. 

5. Ууух! Комиловнинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, Шоҳмаликнинг ўзи бурчак зарбасини ижро қилади. 

2. Сардор Қулматов кутилмаганда узоқдан дарвозани пойлашга уринди. У тепган тўп стадиондан чиқиб кетди, назаримда. 

1. Ўйинга старт берилди!

- Учрашув 18:00 да бошланади. 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

+12   
27 апр 18:54:22
Xojiakbar
Khaydarov Khaydarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Odam Nimcha kooo'p ))) Faqat Tilda Kar Kar qilguncha Stadionni to'ldirilar )))
Шу битта ўйинга кирган мухлислар хам баъзи жамоларни бутун мавсумда йигадиган мухлисларидан кўпроқ.
+12   
27 апр 17:39:06
Usmonov Bahodir
Navbahorga omad yor boʻlsin Faqat gʻalaba
+11   
27 апр 17:27:12
Alixon Qodirov
Navbahorim orim mening
+10   
27 апр 19:57:02
Saidjahon
Кушнилар галаба муборак Андижон мухлиси
+10   
27 апр 19:41:35
Haqiqatparvar
Khaydarov Khaydarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Odam Nimcha kooo'p ))) Faqat Tilda Kar Kar qilguncha Stadionni to'ldirilar )))
Манку Навбахорни мухлисимасман. Лекин сани далбаёбча фикринга к....м Сани командангда 216 та одам утирса к.к Навбахор Нефтчи Андижон Республика буйича номер 1 мухлис. Сандака далбаёблар хам хаётда к.к унда кизиги комайди хеч нарсани
+8   
27 апр 20:34:53
$$$$
Azamboy Aliyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
E nima deyapsan pedaras
Диккат булманг,буларни номдан бошка осиладиган нарсаси йук.олдин бабаян айбдор эди,кейин одил ахмедов,энди номи айбдор.
+7   
27 апр 20:01:16
NavBars
G'ALABA MUBORAK AHLI NAMANGAN!!!
RAHMAT, NAVBAHOR!!! RAHMAT LOCHINLAR!!!
BO'LARKANKU YIRIK HISOBDA YUTSAHAM, OFARIN!
G'ALABALAR ABADIY BO'LAVERSIN!!!
+7   
27 апр 19:59:53
Azamboy Aliyev
Туйгун фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Улугбек жамоангни номимини узгартир Бухоро номини шарманда килма уятмасми Аёлларни исми билан номланган жамоадан йирик хисобда маглуб буляпсан
E nima deyapsan pedaras
+7   
27 апр 19:40:35
Jajhspzla
Khaydarov Khaydarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Odam Nimcha kooo'p ))) Faqat Tilda Kar Kar qilguncha Stadionni to'ldirilar )))
Haydarov hayda beydan
+7   
27 апр 19:23:27
Azamboy Aliyev
Khaydarov Khaydarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Odam Nimcha kooo'p ))) Faqat Tilda Kar Kar qilguncha Stadionni to'ldirilar )))
Sanla yetvolishga harakat qivol keyin gapirasan
+7   
27 апр 19:01:54
Olg'a
Olg'a Navbahor
+7   
27 апр 18:57:01
Farhod
Navbaxorni duwmanlari navbaxorni uyinini nmaga kuradi
+6   
27 апр 20:10:08
$$$$
Туйгун фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Улугбек жамоангни номимини узгартир Бухоро номини шарманда килма уятмасми Аёлларни исми билан номланган жамоадан йирик хисобда маглуб буляпсан
Борми огрик.ачишдими
+6   
27 апр 19:02:59
Liverpul Navbahor
Navbahorga omad
+6   
27 апр 18:59:47
Мирзохон
Бухорога ҳурмат сақлаган ҳолда Навбаҳорга омад. Нефтчи мухлиси.
Р. С. Нефтчи мухлиси сифатида водий жамоаларига ҳамиша омад тилаб келаман баъзи бировлардан фарқли равишда.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика