

Айни дамда футболчи Лиссабон клуби ва терма жамоа сафида жорий йил 61 та гол уришга улгурди. Ноябрь ойида у Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичи тўпурарига айланганди. Бундан ташқари, Виктор Португалия чемпионатида ҳам 14 ўйинда 18 та голи билан голеадорлар пойгасида етакчилик қилмоқда.



