

ПСЖга ўтган Ферран Торрес билан хайрлашгач, “Барселона” раҳбарияти ҳужум чизиғини кучайтириш учун янги номларни қидиришга киришди.
“El Chiringuito” мухбири Хосе Альварес Хая берган маълумотларга кўра, яқин соатлар ичида “кўк-анорранглилар” томонидан Виктор Гёкерешнинг Каталония клубига эҳтимолий трансфери билан боғлиқ дастлабки қадамлар ташланиши кутилмоқда.
Виктор Гёкереш ўтган мавсум “Арсенал” сафида 55 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол муаллифига айланган эди.



