Микель Артета: "Гёкереш қаттиқ меҳнат қилмоқда"

8 май 2026, 23:45
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ҳужумчи Виктор Гёкерешнинг ўйинлари ҳақида гапирди.

"Илк бошиданоқ унинг даражаси юқори эканлигини кўргандим. Футболчининг ўйини ўсиши бу бир неча кунлик меҳнат эмас, балки, ойлаб ҳаракатлар самарасидир. Виктор қаттиқ меҳнат қилмоқда ва ўзи учун каттароқ вазифалар қўйган. У доимо ўрганишга ҳаракат қилади, саволлар беради ва ўз устида ишлайди. У ҳар доим жамоадошлари билан ўзаро тушунишни яхшилашга, ҳатто буни ошхонада ҳам амалга оширишга интилади. Бу эса ўз меваларини бермоқда", - деб ёзилади клуб матбуот хизмати интервьюсида.

Ушбу мавсумда Гёкереш барча турнирларда 51 ўйинда қатнашиб, 21 гол ва 3 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: arsenal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›