Ванда Нара: "Трансфер ойнасининг биринчи кунида телефонимни ўчириб қўяман"
14 май 2019 10:55
Янгиликлар
Ванда Нара: "Трансфер ойнасининг биринчи кунида телефонимни ўчириб қўяман"
"Интер" ҳужумчиси Мауро Икардининг турмуш ўртоғи ва агенти Ванда Нара футболчи Милан клубида қолмоқчи эканлигини айтиб ўтди.
"Мауро "Интер"да қолишни хоҳлашини айтишдан чарчадим. Трансфер ойнасининг биринчи кунида телефонимни ўчириб қўяман. Таклифлар бўлди, аммо у "Интер"да қолди. У билан энг яхши клублар боғланишди, энг зўр мураббийлар уни жамоасида кўрмоқчи. Лекин, Мауро ким мураббий бўлишидан қатъи назар "Интер"да қолишим керак деб ҳисобламоқда. Лучано Спаллеттининг сўзларига кўра эса, "Интер" унинг қолишини хоҳламаяпти", - деди Нара.

Эслатиб ўтамиз, кечагина Ванданинг умуман бошқа маънодаги гапи ОАВларда тарқалган эди >>> Ванда Нара: "Мауро ва Роналду бирга ўйнаши мумкин"
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар