

Эслатиб ўтамиз, манкунианликлар Англия Премьер-лигасининг ортда қолган 10 та ўйинида бор-йўғи битта ғалабага эришишди.
"Мен Кэррикни шунчаки айблай олмайман. Клубда мураббийлар доимий равишда алмаштирилмоқда, аммо натижалар ўша-ўшалигича қолмоқда. Захира ўриндиғида ким ўтирганининг аҳамияти йўқ: Арсен Венгер, сэр Алекс Фергюсон, Пеп Гвардиола ёки Жозе Моуринью. Хатоларга футболчиларнинг ўзи йўл қўймоқда.
Агар ўйинчилар мураббий учун борини бериб ҳаракат қилмаганида, уларни "Рома" ва "Астон Вилла" тор-мор келтирган бўларди. Бироқ ундай бўлмади: ҳар иккала ўйинда ҳам жамоа вазиятни ўнглай олди. Агар ҳозир "Манчестер Юнайтед" Кэррикни истеъфога чиқарса, жуда ҳайрон қолган бўлардим.
Клуб трансфер сиёсатини нотўғри йўлга қўйган. Биринчи трансфер ойнасида раҳбарият эътиборни ҳужумчиларни сотиб олишга қаратди, кейингисида ярим ҳимоячиларни сафга қўшиб олишни бошлади, энди эса, эҳтимол, мавсум охирида ҳимоячиларни харид қилишга киришади.
Барчасини айнан ҳимоядан бошлаш керак эди. Қум устида уй қуриб бўлмайди. Жамоада ишончли мудофаа чизиғи бўлиши шарт, бироқ у йўқ. Улар ҳаммасини нотўғри тартибда бажаришди ва бу ўзларига қарши ишлади. Раҳбарият Майкл Кэррикни айбламасдан, ўзига четдан назар ташлаши ва жиддий хатоларга йўл қўйганини тан олиши керак", — деди Мерсон.



