UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  3 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  3 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6

Вадим Абрамовнинг “Локомотив”даги фаолияти Янгиликлар

Вадим Абрамовнинг “Локомотив”даги фаолияти

Олий лиганинг 25-турини сафарда “Қўқон-1912″га қарши ўтказган “Локомотив” 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Бу ўйинда “темирйўлчилар” 2:0 ҳисобида олдинда боришаётганди, бироқ кейинчалик иккита гол ўтказиб юбориб, якунда қимматли икки очко бой берилди.

Натижада “Локомотив” футбол клуби раҳбариятининг қарорига мувофиқ бош мурабббий Вадим Абрамов ўз лавозимидан бўшатилди. Абрамов билан жамоани унинг доимий ҳамроҳи Марат Мифтахутдинов ҳам тарк этди. Гарчи Абрамов клубни тарк этган бўлса-да, унинг “Локомотив” футбол клуби ривожи учун қўшган ҳиссаси катта бўлди.

Жамоамиз унинг қўл остида ўйин жиҳатдан бирмунча ўсишга эришди. Бироқ натижалар раҳбариятни хафа қилди. Хусусан, жамоамиз Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқа олмади. Лекин ўз майдонимизда кимсан Қатарнинг энг машҳур клуби “Ал Садд” 5:0 ҳисобида мағлуб этилди. Аммо гуруҳдан чиқа олмаганимиз барибир кўпчилик ишқибозларнинг дилини хира қилди.

ОЧЛдаги вазифа ҳал бўлмагач, “Локомотив” бор эътиборини ички мусобақаларга қаратди. Олий лига баҳслари доирасида “Бунёдкор” ҳар иккала учрашувда ҳам мағлуб этилди. Ва бу кўрсаткич “Локомотив” футбол клуби тарихида илк бор рўй берди. Жамоамиз шунингдек, ўз майдонида “Пахтакор”, “Насаф” каби кучли клубларни ҳам мағлуб этди. Аммо “Металлург”, “Нефтчи” сингари жамоалар билан дуранг ўйналгани алам қилди.

Айни пайтда “Локомотив” 59 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда боряпти. Биринчи ўриндаги “Пахтакор” ҳисобида 63 очко бор. Учинчи ўринда келаётган “Насаф” эса 57 очкони жамғариб қўйган. Олий лига тугашига бешта тур қолганини ҳисобга олсак, кураш барибир охиригача кечади. Абрамов қўл остида “Локомотив”нинг Ўзбекистон кубогидаги иштироки ярим финалгача бўлди. Ярим финалда Қаршининг “Насаф” клуби икки ўйин натижасига кўра, “темирйўлчилар”дан устун келди. Қолаверса, айнан шу жамоа кеча ташкил қилинган финал баҳсида “Бунёдкор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Кубокни қўлга киритди.

Вадим Абрамов мураббийлигида бир нечта футболчилар “Локо”да ўзларини кўрсата олишди. Хусусан бугунги кунда жамоа тўпурари бўлиб турган Санжар Шоаҳмедов анча ўсишга эришди. У ҳозирча олий лигада 13та гол урди. Шунингдек, Икром Алибоев ҳам яхши ўйнаб кетди. Марат Бикмаев яна тўпурарлик маҳоратини намойиш эта бошлади. Аммо гап бориб барибир натижага тақалар экан, Қўқонда бой берилган икки очко чемпионлик пойгасидаги имкониятларни бирмунча пасайтириб юборди.

Айтиб ўтганимиздек, Вадим Абрамов “Локомотив” жамоасининг янги босқичга чиқишида муҳим роллардан бири бўлди. Шу боис клубимиз ҳомийлари, раҳбарият ва ходимлар ўзаро ҳамкорлик учун ушбу мураббийга миннатдорчилик билдиради. “Локомотив” футбол клуби Вадим Карленовичнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика